Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2993-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарори (рўйхат рақами 2993, 2018 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 апрель, 14-сон, 290-модда) билан тасдиқланган Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди биринчи хатбошиси ва 7-бандидаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 сентябрь,
49-ққ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 сентябрь,
288-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 10/25/2993-3/0892-сон)