Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1961-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 август,
283-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 283-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 11 майдаги 54-сон «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1961, 2009 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 265-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сон «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 2016 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 482-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1961-2/0871-сон)