Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3168-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПФ-45-сон «Ўзбекистон Республикасида шахсга доир маълумотларни ҳимоялаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 2 майдаги 71-сон буйруғи (рўйхат рақами 3168, 2019 йил 19 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 10/19/3168/3304-сон) билан тасдиқланган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 сентябрь,
474-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2025 й., 10/25/3168-3/0857-сон)