Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3632-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 9 июндаги 7-сон буйруғи (рўйхат рақами 3632, 2025 йил 19 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/3632/0535-сон) билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 сентябрь,
10-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2025 йил 8 сентябрь
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори З. ЭРМАТОВ
2025 йил 21 август
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2025 йил 20 август
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 12 сентябрдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. 20-боб қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:
« | |||||
Ўткир ости склерозланувчи панэнцефалит | |||||
Касалликнинг енгил ва ўрта даражаси | 0.1 | А81.1 | + | - | + |
Касалликнинг оғир даражаси | 0.2 | - | + | - | |
». | |||||
2. Изоҳ қисмининг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) туман (шаҳар) даражасидаги марказий шифохоналарда ушбу рўйхатга киритилмаган, шунингдек, етарли моддий техника база ва (ёки) мутахассислар мавжуд бўлган тақдирда ушбу рўйхатга киритилган барча касалликларни қабул қилишга йўл қўйилади;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/3632-1/0847-сон)