Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-122-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 24 июлда киритилган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-122-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 август,
1204-V-сон