04.08.2025 йилдаги 1170-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 04.08.2025 йилдаги 1170-V-сон
Кучга кириш санаси
04.08.2025
Ҳужжат 04.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2025 йил 29 июлда маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган тақдимотда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан қатор фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Хусусан, мамлакатимизда коррупциядан холи муҳитни яратиш, ҳокимликларда, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, коррупциявий омилларни буткул йўқотиш, вазирликлардаги комплаенс назорат бўлимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ер ажратиш бўйича шаффоф тизимни яратиш борасида зарур чоралар кўриш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан ва унинг органларидан мамлакатимизда маиший коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда янада фаолроқ иштирок этишни, белгиланган вазифаларни ушбу йўналишда қўшимча чоралар кўрган ҳолда, аниқ режага мувофиқ, ўз вақтида ва сифатли бажаришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан ҳудудларда, муҳим соҳалар ва тармоқларда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини чуқур ўрганиш, мазкур йўналишда таъсирчан парламент назоратини олиб бориш, қонун лойиҳаларида коррупция учун шароит яратадиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2025 йил 29 июлда маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган назорат-таҳлил тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими Чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан доимий мониторинг ўрнатиб, ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати Чора-тадбирлар режаси доирасида амалга ошириладиган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1170-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 4 августдаги 1170-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2025 йил 29 июлда маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Устувор вазифалар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

2025 йил 29 июль куни бўлиб ўтган маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг органлари томонидан ўтказиладиган ташкилий-амалий тадбирлар.

1. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг тақдимотда кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятига ҳамда улардан келиб чиқадиган устувор вазифаларга бағишланган мажлисларини ўтказиш. Бунда жойларда коррупцияга қарши курашиш йўналишида ҳар бир сиёсий партия фракцияси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ҳамда фракциянинг нуқтаи назарини белгилаш.

2025 йил 4 август

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатаси қўмиталари,

Қонунчилик палатаси Девони

2. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг тақдимотда кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятига ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган мажлисларини ўтказиш.

3. Тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, қуйи палата томонидан келгусида амалга ошириладиган ишларни Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида кўриб чиқиш.

4. Ушбу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

2025 йил 6-7 август

2.

Сайловчиларга мамлакатимизда маиший коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича тарғибот тадбирларини янада кучайтириш.

1. Депутатларнинг ҳар ойда сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича 29 июлда ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамиятини, шу жумладан коррупциявий ҳолатларнинг 75 фоизи маиший даражада содир этилаётганлигини, шу боис давлат томонидан коррупциянинг оқибатларини эмас, балки унинг сабабларини бартараф этишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар кучайтирилаётганлигини сайловчиларга тушунтириш;

коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда мамлакатимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;

ҳокимликлардаги, кадастр, банк ва солиқ идораларидаги бюрократия, «коррупциявий туйнуклар»ни, жойларда ер ажратиш бўйича қонунга зид хатти-ҳаракатларни бартараф этиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш;

аҳоли билан мулоқотлар мобайнида соҳалар ва тармоқларда маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, коррупцияга имкон берувчи шарт-шароитларнинг олдини олиш юзасидан фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитиш ҳамда таклифларини олиш;

маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирлар ҳолатини ўрганиш;

«маҳалла еттилиги» билан мулоқот қилиш ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ коррупция омилларини ўрганиш;

қурилиш бўлаётган объектларга ташриф буюрган ҳолда пудратчи, лойиҳачи, буюртма берувчи билан суҳбат ўтказиш ҳамда соҳадаги маъмурий-бюрократик тўсиқларни ва коррупцияга имкон берувчи сабабларни бартараф этиш бўйича уларнинг фикрларини эшитиш ҳамда таклифларини олиш.

ҳар ойда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Сайлов округларида мазкур йўналишларда олиб борилган ишларнинг ҳолати ва натижаларини сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида муҳокама қилиб бориш.

сайлов округига чиқиш якунлари асосида

3.

Ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасидаги ишлар устидан таъсирчан депутат назоратини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш.

1. Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларидаги фаолияти давомида коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича олиб бориладиган ишларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини ҳам партиявийлигидан келиб чиқиб жалб қилиш.

ҳар ойда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Маҳаллий Кенгашлар сессияларининг кун тартибига криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маиший коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш.

3. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар ҳудудий бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлари юзасидан ҳисоботларини маҳаллий Кенгашларда эшитишда ҳудуддан сайланган Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш.

доимий равишда

4.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Қонунчилик палатаси қўмиталарининг иштирокини янада кенгайтириш.

Бунда қўмиталар ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга ошириши назарда тутилади:

қонунларда коррупцияга имкон берувчи нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш;

коррупцияга қарши курашиш борасида жойларда амалга оширилаётган ишларни, қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш, шунингдек мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни ва коррупциявий омилларни бартараф қилишга қаратилган таклифларни киритиб бориш;

Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганлигини таҳлил қилиб бориш;

қонун лойиҳаларида коррупцияга имкон берувчи нормалар ҳамда рақобат муҳитини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

янги қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг соҳада коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотини эшитиб бориш.

доимий равишда

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

5.

Ҳар ойнинг 1 — 5-санасида «жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги» доирасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш.

1. Жойларга чиққан ҳолда, ҳар бир маҳалла даражасигача тушиб, жиноятларнинг ҳамда коррупциявий омилларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, айниқса, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ижтимоий профилактиканинг тўғри ташкил этилганлигини танқидий жиҳатдан ўрганиб бориш.

2. Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, қонунчиликка таклифлар тайёрлаш.

ҳар ой

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

6.

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси тадбирларини амалга ошириш самарадорлиги юзасидан олиб борилган ишлар бўйича қўмита эшитувини ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

7.

Коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни соҳалар кесимида ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Солиқ тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.

2025 йил август

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

2. Аҳолига кадастр хизматларини кўрсатиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Кадастр агентлигининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил август

3. Ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирликда коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

2025 йил сентябрь — ноябрь

Фуқароларни хорижга ишга юборишда уларнинг хавфсиз, кафолатли тарзда ишлаши учун коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.

2025 йил август

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда ўрганиш якунлари юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Давлат хизматларини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Servis davlat» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш борасида Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш.

Ўрганиш натижаларини қўмитанинг йиғилишида кўриб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида коррупция омилларининг олдини олиш, шунингдек «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида камбағал оилаларга берилган ер участкаларидан самарали фойдаланилишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.

2025 йил октябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлигини сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ахборотини қўмита мажлисида кўриб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Аҳолига давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини кўрсатиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш.

2025 йил декабрь

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

8.

Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва сарфлаш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан олиб борилаётган депутатлар назоратининг натижадорлигини ва ташаббусли бюджет жараёнларидаги ҳолатларни таҳлил қилиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

вилоятлар ва туманларда (шаҳарларда) маҳаллий бюджетларнинг шаклланиши ва сарфланишини Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ўрганишга;

ўрганиш натижаларини тегишли вазирликлар иштирокида қўмитада муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқишга.

2025 йил сентябрь

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

9.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида шу йил 29 июлда маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятига бағишлаб, вазирлик ва идоралар ходимлари, муҳим тармоқ ва соҳалар вакиллари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўтказиш.

Транспорт вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси мутасаддилари, шунингдек йўл қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 7 август

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 14 август

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика соҳалари вакиллари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 14 август

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда педагог-ўқитувчилар билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 19 август

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Инвестиция саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вакиллари, экспортчи кичик тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 22 август

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Жиноят ишларини юритишда шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришда адвокатларнинг ролини ошириш борасида адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказиш.

2025 йил 14 август

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Банклар ассоциацияси ҳамда тижорат банклари вакиллари, шунингдек Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Бюджет-солиқ илмий-тадқиқотлар институти ходимлари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 18 сентябрь

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда коррупция ва бюрократиянинг олдини олиш борасида нотариатнинг ўрни, шу жумладан соҳани рақамлаштириш, нотариал идораларнинг бошқа давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар билан интеграциялашуви даражасини яхшилаш юзасидан нотариуслар билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 18 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маиший коррупцияга қарши курашишга бағишлаб, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказиш.

2025 йил август

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Коррупцияга қарши курашишда парламент назоратини кучайтириш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

2025 йил декабрь

«Адолат» СДП фракцияси,

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси,

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

10.

Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга, жиноятчиликни барвақт профилактика қилишга, маиший коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. «Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари билан муҳокама қилиш.

4. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш.

2025 йил сентябрь

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

11.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини Олий Мажлис палаталарига тақдим этишнинг аниқ муддатини қонунчиликда белгилаш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза тақдим этилишининг аниқ муддатини қонунда белгилаш назарда тутилади.

2025 йил август сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти

12.

«Коррупцияга қарши курашиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомилига етказиш ва парламент томонидан қабул қилиниши чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни қайта кўриб чиқиш.

Лойиҳа билан коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш билан бир қаторда:

«коррупцияга оид жиноятлар», «коррупциявий жиноятлар» рўйхати шакллантирилади;

коррупциявий жиноятларни содир этган шахсларни жазодан озод қилиш институтларининг қўлланилишига оид талаблар кучайтирилади;

давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарарларнинг ўрни айбдор шахслардан тўлиқ қопланиши механизмлари такомиллаштирилади;

ёшларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш вазифаси ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланади.

2025 йил сентябрь-октябрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти

13.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар ҳамда соҳадаги муаммоларни парламент даражасида муҳокама қилиш.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

2025 йил декабрь

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш.

Миллий маъруза тақдим этилишига қараб

14.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг коррупцияга қарши курашишдаги ролини ошириш ишларини Ёшлар масалалари бўйича комиссия билан биргаликда самарали йўлга қўйиш.

1. Ёшлар парламенти аъзоларини коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик таклифларини ишлаб чиқишга ҳамда маҳаллий давлат органларида коррупцияга қарши мониторинг ишларига жалб этиш.

2025 йил сентябрь

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

2. Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

2025 йил август — октябрь

15.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Қонунчилик палатасининг ушбу йўналишдаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

1. Депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупция омилларини бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар ҳақида чиқишлар қилиш.

2. Муҳим соҳалар ва тармоқларда коррупция омилларини бартараф этиш борасида Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилаётган парламент назорати тадбирлари ҳамда уларнинг якунлари бўйича эришилган натижаларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш чораларини кўриш.

3. Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг очиб беришга қаратилган депутатлар иштирокидаги челленжларни ташкил этиш.

4. Давлат ва нодавлат телерадиоканалларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкил этиладиган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокини таъминлаш.

5. Қонунчилик палатаси депутатларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ва эришилган натижаларнинг аҳамиятини очиб беришга қаратилган чиқишларни ташкил этиш.

доимий равишда

Қонунчилик палатаси депутатлари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

Кейинги таҳрирга қаранг.