Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида.
2. «Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-66-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
3. «Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-90-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. «Ижтимоий иш тўғрисида»ги ҚЛ-104-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-111-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
6. «Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 431 ҳамда 432-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-113-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 431-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
7. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-116-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
8. «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-121-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-122-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 август,
1190-V-сон