Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1996 20.07.1994 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШЛАРИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ МИКДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 22 ноябрдаги 441-сонли «Болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ота-оналардан олинадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1994 йил 1 августдан бошлаб боланинг республика давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар яслиси, болалар боғчаси ёки ясли-боғчада бўлганлиги учун бир ойга тўланадиган ҳақ миқдорини иш тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўртача 25 фоизи миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз тасарруфида болалар мактабгача тарбия муассасалари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга болаларнинг уларда бўлишлари учун ота-оналарнинг ҳақ тўлашини давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган болалар мактабгача тарбия муассасаларида қабул қилингандек тартибда белгилаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига қарашли болалар мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг бўлиши учун ота-оналардан ҳақ ундириш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларида бўлишлари учун ҳақ ундириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 20 июль,

374-сон