Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎМИР, НЕФТЬ, ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ГЕОЛОГИЯ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 1994 йил 1 августидан бошлаб ишлаб чиқариш харажатларининг мана шу мақсадлар учун назарда тутилган моддалари ҳисобидан кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси жорий қилинсин.
2. Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули ишлаб чиқариш фаолиятини бажариш чоғида ҳалок бўлиш {вафот этиш) ҳодисаси юз берган тақдирда энг кам иш ҳақининг 36 баравари миқдорида белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суғурта қилинган шахсга бахтсиз ҳодиса муносабати билан ногиронлик белгиланганда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
I гуруҳ нoгиронга—суғурта пулининг 50 фоизи;
II гуруҳ ногиронга—суғурта пулининг 30 фоизи;
III гуруҳ ногиронга—суғурта пулининг 20 фоизи тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ногиронликка олиб келмаган бахтсиз ҳодиса оқибати «Суғурта ҳодисалари муносабати билан суғурта пуллари ва бир марталик нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларга асосан баҳоланади.
Бир йилда бир марта тўланадиган суғурта тўлови амалдаги энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича йўриқномани тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга етказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати ва энергетика мажмуига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 июль,
365-сон