1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА КОРХОНАЛАРНИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси ҳузуридаги Корхоналар санацияси жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ижтимоий ривожланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари қолдиғи Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасига ўтказилади ҳамда унинг маблағлари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тўлдириб бориш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 6 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкида давлат улуши бўлган корхоналар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар суммасининг 2 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мол-мулкини сотишдан, мол-мулкни сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига тушадиган маблағларнинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағларини сарфлаш бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамидан, даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағларининг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиғи келгуси йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) монополист корхоналарни таркибий ўзгартириш дастурларини, шунингдек бозор истиқболларига эга бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни, сарфланган маблағлар санация муддати тугагандан кейин қайтарилган ҳолда, молиявий соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) монополист корхоналарни ҳамда иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш учун жалб этилган консультантлар хизматларига ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, суд бошқарувчилари учун норматив-ҳуқуқий, махсус адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек тадбиркорларнинг банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида амалий семинарлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) республика минтақаларида бизнес-инкубаторлар, технопарклар, бизнес-таълим тузилмаларини ривожлантиришга молиявий кўмаклашиш, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишган ҳолда тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари орқали тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кичик тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тугатиш бошқарувчилари буюртманомалари бўйича банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга, банкрот корхоналар мол-мулки сотилгандан кейин маблағларни қайтариш шарти билан ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) суд бошқарувчиларини, шунингдек суд бошқарувчилигига номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган республика танловларини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) монополияга қарши сиёсат, рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича шартнома асосида тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш мақсадида семинарлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органларини моддий-техник таъминлаш, ижтимоий ривожлантириш, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган реклама хизматлари ва эълонлар учун ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Навбатдаги йил учун даромадларни аниқлашда Жамғарма маблағларининг йил бошидаги қолдиғи ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда кейинги 2 йилдаги тушумлар миқдори ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган йил мобайнидаги прогнозлаштирилаётган тушумлар ҳажми ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сметанинг харажатлар қисми давлат бюджети харажатларининг амалдаги классификациясига мувофиқ моддалар бўйича харажатларнинг тўлиқ изоҳи ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар илова қилинган ҳолда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобига қўшимча ходимлар сони таъминланган тақдирда кўрсатиб ўтилган ходимларга Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган штат жадвали сметага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиғма сметаси (шу жумладан йил мобайнида киритиладиган ўзгартиришлар) Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳамда Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тузилади ва тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун харажатларнинг бюджет сметаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун норматив-ҳуқуқий ва махсус адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш тадбирларига йўналтириладиган маблағлар миқдори Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик, корхоналарни таркибий ўзгартириш ва санациялаш масалалари бўйича тадбирларга йўналтириладиган маблағлар миқдори Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни моддий-техник таъминлаш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси органларининг жорий харажатларини қоплашга йўналтириладиган маблағлар миқдори монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга солинадиган жарималар тушуми суммасидан, шунингдек Жамғармага бошқа манбалардан тушадиган маблағларнинг 15 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳамда Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорларига мувофиқ Жамғарма маблағларини ажратиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан мустақил равишда, тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида бюджет маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма бўйича маблағлар тушуми ва ҳаракати ҳисоби Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси марказий аппаратида ҳамда унинг ҳудудий органларида бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шу жумладан бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасидан алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ана шундай фойдаланилган барча сумма, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланган ҳолда, давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 3-илова (Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси тўғрисида низом);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 2-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига иловадаги 1-банднинг «г» ва «ж» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1 фоизи — Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорига кўра хусусийлаштириш ва дастурларни ахборот билан таъминлашга доир Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси харажатларига»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасини шакллантиришга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи ва еттинчи хатбоши тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Вазирликлар ва идораларнинг номи
Шакллантириш манбаи
Ажратмалар миқдори (фоизларда)
1
2
3
17
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси
монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун хўжалик субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
6
Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар суммаси
100
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар
2
кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мулкининг сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига, ушбу мулкни сотишдан тушадиган маблағлар