Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига номзод тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига Эъзозхон Гапиржоновна Каримованинг номзоди маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 июль,
1161-V-сон