Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2003 15.02.1991 йилдаги 222-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республикаси олий кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАИСИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИНИ ТАЪМИНЛАШ, УЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 25 апрелдаги 481-II-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган ваколатларини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентига ойига даромад солиғи солинадиган 3000 сўм миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентининг ҳар бирига ойига даромад солиғи солинадиган 2000 сўм миқдорида иш ҳақи белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси вице-Президенти фақат мазкур лавозимлар бўйича иш ҳақи оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти истеъфога чиққан вақтида унга ойига 1500 сўм миқдорида умрбод пенсия белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президенти истеъфога чиққанларида уларнинг ҳар бирига ойига 1000 сўм миқдорида умрбод пенсия белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентига қуйидаги давлат таъминоти ҳамда хизмат кўрсатиш белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ташқи алоқаларни ва республика бўйлаб сафарларни амалга ошириш учун махсус жиҳозланган самолётлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— махсус автомобиль транспорти ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатиладиган муҳофаза этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Тошкент шаҳрида, Тошкент вилояти ва Москва шаҳрида қароргоҳ (квартира) бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти истеъфога чиққанидан кейин унга давлат ҳисобидан зарур хизмат, муҳофаза, транспорт билан таъминланган квартира ва чорбоғ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотини (эри)ни ва оиласини муҳофаза қилиш ҳамда уларга транспорт хизмати кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги комитети таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентининг мамлакат ичкарисидаги ва хорижий давлатларга борган вақтдаги вакиллик мақсадларига қиладиган харажатлари ҳамма томонидан қабул этилган нормалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолиятини пул билан таъминлашга доир махсус модда кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Президентини таъминлаш, унга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш» тўғрисидаги 1990 йил 20 июндаги 89-ХП-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисининг ўринбосари Б. БУГРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 75-модда, 11-сон, 273-модда)