Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3481-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
440-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 7 августдаги 440-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 5-бандда:
биринчи хатбошидаги «тўртинчи хатбошисида» деган сўзлар «бешинчи хатбошисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, ахборот технологиялари бўлинмаларига хизматга кириш истагини билдирган ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис номзодлар ўрганиш босқичидан антропометрик параметрлар татбиқ этилмаган ҳолда соғлиғининг умумий хизматга яроқлилик даражасига оид талаблар асосида ўтади.»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 15-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 43-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «134 балл» деган сўзлар «94,5 балл» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 68-банддаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг номидан «танловларсиз» деган сўз чиқариб ташлансин.
6. 2-илованинг «Изоҳлар» қисми 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу рўйхатдаги айрим лавозимлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ Ички ишлар органларига хизматга қабул қилинадиган тор ихтисослик бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар рўйхатига киритилганлиги боис, ушбу лавозимлар учун номзодлар хизматга танловнинг саралаш босқичисиз қабул қилинади;».
7. 12-илованинг матнидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 10/25/3481-2/0766-сон)