Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
буйруғи
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бобини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон «Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-боби ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2025 йил 8 август,
8-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/2684-5/0755-сон)