Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги ҚЛ-105-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги ҚЛ-105-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 июль,
1139-V-сон.