19.08.2025 йилдаги ЎРҚ-1082-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 27 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 25 июнда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга суд қарори ўз фойдасига қабул қилинган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида суд қарорларини ижро этиш босқичига даъвони таъминлаш институтини жорий этиш зарурияти юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан таъминлашга, яъни ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш орқали амалга оширишга оид нормалар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун суд қарори ўз фойдасига қабул қилинган шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳамда суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 4, 522-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздор ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ҳуқуқига ҳам эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қуйидаги мазмундаги 331-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«331-модда. Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига ушбу мажбуриятларнинг тўлиқ миқдорида ёки бажарилмаган қисми миқдорида пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборатдир, бундан даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига ўтказилган ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун ушбу Қонунда белгиланган муддат давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ижро ҳужжати амалда ижро этилганда қарздорга уч кунлик муддатда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро иши бўйича кафолат маблағлари, ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, ижро ҳужжатининг талабларини қаноатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда учинчи қисмининг 2-бандига асосан киритилган ижро иши бўйича кафолат маблағлари давлат ижрочисининг ҳаракати қонунга хилоф деб топилган ёки қарори бекор бўлган кундан эътиборан яна йигирма кун мобайнида мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағида сақланади. Агар ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилмаса ёки протест келтирилмаса, ижро иши бўйича кафолат маблағларига ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган тартибда ундирув қаратилади. Агар ушбу муддат давомида ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят берилса ёки протест келтирилса, ижро иши бўйича кафолат маблағлари ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш учун ушбу Қонунда белгиланган муддат давомида сақланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 34-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5) қарздор томонидан ижро иши бўйича кафолат маблағлари киритилганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов ижро ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд ҳужжатида назарда тутилган тақдирда, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш учун белгиланган муддатга олиб ташланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 66-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган чекловлар алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни, шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақини ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазодан ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1082-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 03/25/1082/0750-сон)