Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-101-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари З. Миргазиева, Н. Тиловалдиев, А. Назиркулов ва Г. Халмуратова томонидан 2025 йил 13 июнда киритилган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-101-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 июль,
1070-V-сон