Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-108-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги янада жадаллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги янада жадаллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-108-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 июль,
1067-V-сон