Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ШАЪНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 25 апрелдаги 481-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бошлиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентининг шани ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши қарор қилади:
1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентини ошкора ҳақоратлаганлик ёки уларга нисбатан туҳмат қилганлик —
уч минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этиш ёхуд уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Матбуотдан ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган худди шундай хатти-ҳаракатлар —
икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этиш ёхуд олти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
2-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентини ҳақоратловчи ёки уларнинг шахсига нисбатан туҳматни ўз ичига олувчи материални эълон қилган оммавий ахборот воситасига суд қарорига кўра йигирма беш минг сўмгача миқдорда жарима солинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентини ҳақоратловчи ёки уларга нисбатан туҳматни ўз ичига олувчи материални такроран тарқатган оммавий ахборот воситасининг фаолияти суд қарорига кўра тўхтатилиши мумкин.
3-модда.
Мазкур Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
а) 1959 йил 21 майдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда) қуйидаги мазмундаги 191-4-модда билан тўлдирилсин:
«191-4-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентини ошкора ҳақоратлаганлик ёки уларга нисбатан туҳмат қилганлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси вице-Президентини ошкора ҳақоратлаганлик ёки уларга нисбатан туҳмат қилганлик —
уч минг сўмгача жарима солиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этиш ёхуд уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Матбуотдан ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган худди шундай хатти-ҳаракатлар —
йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этиш ёхуд олти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади»;
б) 1959 йил 21 майдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 108-моддаси учинчи қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 3-модда) «191-1» рақамидан кейин «191-4» рақами билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 15 февраль,
220-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 73-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)