Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2107-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги 24 ва 2010-15-сон қарори (рўйхат рақами 2107, 2010 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 21-сон 169-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 июль,
273-сон
Солиқ қўмитасининг раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
2025-14-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 273-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 7 июлдаги 2025-14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олишга (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.».
2. 2-банддаги «ўзининг, шунингдек, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг)» деган сўзлар «ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзининг, фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) ўқиши учун тўланганда солиқ чегирмаси жисмоний шахс — таълим олувчига, унинг ота-оналарига, шунингдек, агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса хотинига (эрига) берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 10/25/2107-2/0735-сон)