Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудига кириб келган ва бир қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан йўқ қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан йўқ қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган товарлар «йўқ қилиш», шунингдек, товарлар «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштирилганда умидсиз қарздорлик деб эътироф этиш;
ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомилларини электрон шаклда амалга ошириш амалиётини йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган товарларни йўқ қилиш юзасидан хулосани беришнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали рақамлаштирилган ҳолда тақдим этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими ишлаб чиқилгани ҳамда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга ошириладиган барча операциялар «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими орқали давом эттирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Марказий банк билан биргаликда 2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомилларини «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга ошириш амалиётини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) уч ой муддатда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган товарларни йўқ қилиш юзасидан хулоса бериш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда хулоса шакли, хулосани олиш учун тақдим этиладиган ариза шакли, аризани кўриб чиқиш муддати, товарларни йўқ қилиш усуллари ва жойи назарда тутилади;
б) 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган товарларни йўқ қилиш юзасидан хулосани «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали рақамлаштирилган ҳолда тақдим этишни йўлга қўйсин.
республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган маҳсулотларни божхона ва бошқа ваколатли органлар томонидан йўқ қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
шартнома томонларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра товарларни транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида яроқсиз бўлиб қолиши натижасида «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 август,
513-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 513-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умидсиз қарздорлик — ТСОЯЭАТда шаклланган, бироқ ташқи савдо шартномалари томонларининг мажбуриятлари суд қарорига асосан бекор қилиниши туфайли ёки банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарздорлик, шунингдек, ТСОЯЭАТда шаклланган, бироқ ташқи савдо шартномалари томонлари ўртасида ҳақиқатда мавжуд бўлмаган, томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра товарларни транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида яроқсиз бўлиб қолган, «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимларига расмийлаштирилган ёхуд давлат органи томонидан мусодара ёки йўқ қилинган, шу жумладан, кредит-нота асосида тақдим этилган чегирма натижасида юзага келган қарздорлик».
2. 5-бандда:
еттинчи хатбошидан «ва бошқа» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши «яроқсиз бўлиб қолган ҳамда» сўзларидан кейин «йўқ қилиш» божхона режимига расмийлаштирилиши,» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарлар «давлат фойдасига воз кечиш» божхона режимига расмийлаштирилиши натижасида юзага келганлиги».
3. 6-бандда:
еттинчи хатбошидан «ва бошқа» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «шартнома» сўзи «етказиб берилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши «яроқсиз бўлиб қолганлигини» сўзларидан кейин «, «йўқ қилиш» божхона режимига расмийлаштирилганлигини» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«товарларнинг давлат фойдасига воз кечилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Бунда Адлия вазирлиги томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлиги ёки тугатилиши натижасида реестрдан чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн режимда ТСОЯЭАТга тақдим этиб борилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 09/25/513/0731-сон)