Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3449-1]
1. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 20 июлдаги 62-2023/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3449, 2023 йил 26 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2023 й., 10/23/3449/0526-сон) билан тасдиқланган Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомнинг 13-банди тўртинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларини» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 июль,
16-2025/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2025 й., 10/25/3449-1/0692-сон)