Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3283-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарори (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/3283/1470-сон) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
14/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом банкка, шу жумладан микромолия банкига (бундан буён матнда банк деб юритилади) алоқадор шахслар ҳамда бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўзаро алоқадор қарз олувчилар — банкда назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда, микромолия банкида эса назорат асосида алоқадор бўлган жисмоний ва/ёки юридик шахслар;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йирик таваккалчилик — банкда жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган, микромолия банкида эса жами суммаси икки ярим миллиард сўм ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликлар;».
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак, бундан микромолия банки мустасно.
Микромолия банки учун бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.».
4. 5-банд «ошмаслиги лозим» деган сўзлардан кейин «, бундан микромолия банки мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 6-бандда:
биринчи хатбоши «вужудга келади» деган сўзлардан кейин «, бундан микромолия банки мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банки учун ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи назорат асосида вужудга келади.».
6. 15-банддаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 17-банднинг иккинчи хатбошисидан «(банк таваккалчиликларини бошқаришга масъул бўлмаган қўмиталар бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 20-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим, бундан микромолия банки мустасно.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банкига алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.».
9. 21-банддаги «50» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
10. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Мазкур Низомнинг 20-банди биринчи хатбошиси ва 21-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2026 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу талабларга мувофиқлаштириши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/3283-2/0691-сон)