Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
14/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талабларни белгилайди.».
2. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида:
банклар (бундан микромолия банклари мустасно) лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни;
микромолия банклари ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.».
3. 52-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич банклар (бундан микромолия банклари мустасно) томонидан:»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банки томонидан ушбу кўрсаткич барча валюталарда таъминланиши шарт.».
4. 521-бандда:
«банкларнинг» деган сўздан кейин «(бундан микромолия банклари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банклари юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улуши кун охирига 5 фоиз миқдордан кам бўлмаслиги лозим.».
5. 53-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СБММК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич банклар (бундан микромолия банклари мустасно) томонидан:»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Микромолия банки томонидан ушбу кўрсаткич барча валюталарда таъминланиши шарт.»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2025 й., 10/25/2709-8/0690-сон)