Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2050-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-бандидаги «Тезкор-маълумотлар бошқармаси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
378-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 10/25/2050-4/0664-сон)