1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
« |
|
|
|
VIII1. | VIII1. Давлат харидларида иштирок этиш учун давлат харидлари электрон тизимларида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича. | ||
81-1 | Давлат харидлари электрон тизимларида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтишга розимисиз? | Ҳа √ | Йўқ √ |
|
|
| »; |
« |
|
|
|
1-20-3. | Давлат харидлари электрон тизимларида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтишга розимисиз? | Ҳа √ | Йўқ √ |
|
|
| ». |
66-ИЛОВА
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Давлат харидларининг субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Ариза. Унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили; юридик шахс раҳбарлари ва мутахассислари тўғрисидаги ахборот; хавфсизлик тизимлари, назорат механизмлари ҳамда электрон тизимлар тўғрисидаги маълумотлар; давлат харидларининг электрон тизими операторининг харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш, бошқарув, ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тизимлари ҳақида маълумотлар; таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш ёки бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тавсифи; оператор давлат харидлари электрон тизимига жойлаштирилган рақамли маълумотлар базаларининг захира нусхаларини шакллантириш учун техник воситалар маълумотлари; операторда рақамли маълумотлар базаларининг захира нусхаларини шакллантиришда шифрловчи, шунингдек, ахборотни ўзгартириш ёки бузиб кўрсатишнинг олдини оладиган тарзда сақлайдиган асбоб-ускуналар ва дастурий-техник воситалар маълумотлари. 2. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. Бунда устав фонди юз миллиард сўм маблағ кўринишида шакллантирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилади. 3. Оператор фаолиятининг хусусияти ҳамда ҳажмини инобатга олган ҳолда, техник қуввати етарли бўлган функционал ускуналар (компьютер, коммуникация, маълумотларни сақлаш ва тўлов тизими ишлашини таъминлайдиган бошқа техник ускуналар) ва дастурий таъминотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. 4. Давлат харидлари электрон тизимининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлашганини тасдиқловчи ҳужжатлар. 5. Ахборот тизими ва ресурсларининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқ комплекс экспертизадан ўтказилгани ҳақидаги хулоса. 6. Давлат харидлари электрон тизимини ривожлантириш дастури: талабгор томонидан тақдим этиладиган ривожлантириш дастурида қуйидагилар назарда тутилади: яқин икки календарь йил учун давлат харидлари электрон тизимини ривожлантириш, шу жумладан, оператор фаолиятини ташкил этишнинг мақсадлари ва режалаштирилаётган натижалари; фаолиятнинг нормал ва барқарор ишлашини таъминлаш учун мавжуд тизим ҳамда жараёнлар, техник ва молиявий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган асосланган ҳисоб-китоблар, икки йил давомида даромад ва харажатлар прогнози; кўрсатилиши режалаштирилаётган хизматлар ҳажми ва қиймати, мижозлар сони, нархлар, рентабелликнинг кутилаётган ўсиши каби асосий кўрсаткичларни ўз ичига олган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот; молиявий кўрсаткичлар ва асосий воситаларнинг таснифи; давлат буюртмачилари ва иштирокчиларни жалб қилиш юзасидан реклама кампаниялари ўтказилиши, семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича маркетинг режаси; фаолиятни амалга ошириш учун техник воситалар ва зарур манбалар тавсифи, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерия тизимлари. 7. Бухгалтерия баланси ва охирги ҳисобот даврига доир молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот. 8. Хавфсизлик сиёсати ҳақидаги ҳужжат. 9. Қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ қоидалари. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилгани учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 20 иш куни. Ваколатли орган қарор қабул қилишда аризани кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ўтказиш зарур бўлган ҳолларда, уни кўриб чиқиш муддатини 10 иш кунига узайтириш ҳуқуқига эга. Аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилганда, бу ҳақида талабгор тегишли тартибда хабардор қилинади. |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | Умумий талаблар Операторлар фаолиятини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш учун қуйидаги талаб ва шартларга жавоб бериши лозим: а) қонунчилик ҳужжатларида ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник йўриқномада белгиланган талабларга жавоб берадиган давлат харидлари электрон тизимининг мавжудлиги ҳамда мазкур тизимнинг операторга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши; б) давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат харидлари бўйича статистика маълумотларини қайта ишлаш, давлат харидларини амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) ягона миллий классификаторидан фойдаланишни, электрон давлат харидларини амалга ошириш, электрон харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг мавжудлиги; в) давлат харидларининг электрон тизимини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштириши; г) давлат харидларининг электрон тизими операторининг харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларини кўрсатиш, бошқарув, ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тизимларининг самарали ишлаши учун малакали ва тажрибали ходимларга, шу жумладан, электрон тижорат ҳамда ахборот технологиялари соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида икки нафар малакали ходим ҳамда call-марказ мавжудлиги; д) оператор раҳбарларни тайинлаш ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши; е) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланмагани; ж) ваколатли органга давлат харидлари электрон тизимининг ишлаши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим этиб бориши; з) қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши; и) оператордан давлат харидлари электрон тизимида харид қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ, шунингдек, давлат харидлари электрон тизими ишлаши тўғрисидаги ахборотларни махсус ахборот порталига реал вақт режимида юбориши; к) ўзига тегишли бўлган замонавий сервер ускуналари билан жиҳозланган ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказнинг мавжудлиги, унда: инфратузилмани ташкил этиш учун камида 5 та сервер ускунаси, ҳар бир сервер ускунаси 2 та процессор ва камида 100 ТБ хотирага эга бўлиши, бунда сервер ускуналарининг камида 1 таси алоҳида маълумотларни сақлаш тизими бўлиши; бир вақтнинг ўзида ахборот тизимининг камида 5 000 та сўровини қайта ишлаш тезлигини таъминлай олиши; кодли қулфлар ёки биометрик тизим билан ҳимояланган кириш эшикларига эга бўлиши; ёнмайдиган материаллардан кўтарилган поллар (фалшпол) билан жиҳозланган бўлиши; иситилган ва намликни йўқотувчи тоза ҳаво оқимини таъминловчи тизимга эга бўлган, 24/7 режимида ишловчи асосий ва захира совитиш техникалари билан жиҳозланиши; кузатув камералари билан жиҳозланиши; камида 2 соат электр таъминоти узлуксизлигини (генератор ишга туширилгунга қадар) таъминловчи қувват манбаига (UPS) эга бўлиши; махсус газ ёрдамида автоматик ёнғин ўчириш тизимига эга бўлиши; маълумотларни қайта ишлаш марказининг 60 фоизи қувват билан камида 2 сутка давомида ишлашини таъминловчи генератор ускунасига эга бўлиши; ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши; л) оператор устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиқ умумий улуши Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган таъсисчилар (акциядорлар) ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахсларга тегишли бўлиши, шунингдек, раҳбари ҳамда давлат харидлари электрон тизимини юритиш ва ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлган ходимлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши; м) давлат харидлари тўғрисидаги ҳамда киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиши*; н) ахборот хавфсизлигини таъминлаши, бунда*: дастурий сервис ва иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи интернет, идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ҳамда бошқа асосий ва захира алоқа тармоқларига уланган бўлиши; маълумотлар узатиш тармоғини ҳимоя қилиш учун чегара зоналарини IDS (Intrusion Detection System) ва IPS (Intrusion Prevention System) функциялари, антивирус, спам фильтрлари ва бошқаларга эга аппарат хавфсизлик деворлари билан жиҳозлаши; дастурий иловалардаги ахборотларни шифрланган ҳолда узатиш ва қабул қилишни таъминловчи ечимларга эга бўлиши; веб дастурий иловалар амалдаги SSL (Secure Sockets Layer) сертификатлари билан ҳимояланган бўлиши; маълумотлар базаларини дастур ишлаб чиқувчилар ва администраторлар томонидан ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш учун PAM тизимига эга бўлиши; электрон тизимни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган шахслар Ўзбекистон фуқароси бўлиши; ходимлар томонидан маълумотларнинг сизиб чиқишини назорат қилиш учун DLP (Data Loss Prevention) тизимига эга бўлиши; о) давлат харидлари электрон тизимида давлат харидлари жараёнидаги барча тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни, шу жумладан, электрон ҳужжатларни сақлаш муддати шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган қоғоз ҳужжат учун қонунчиликда белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги, бироқ молия йилидан кейин камида беш йил бўлиши керак; п) қуйидагиларни амалга ошириш ва натижалари юзасидан ваколатли органга тақдим этиши*: ҳар уч йилда оператор молиявий фаолияти ва ахборот тизимлари халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан мустақил аудитдан ўтказилиши; ҳар йил якунидан сўнг белгиланган тартибда давлат харидлари электрон тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилиши. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | * қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаблар ва шартлар. |