28.07.2025 йилдаги ПҚ-230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек эстрада санъати асосчиси, таниқли актёр ва рассом Ботир Зокиров ўзининг кенг қамровли изланишлари ҳамда эришган улкан ижодий ютуқлари билан миллий санъатимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва дунёга танитишга жуда катта ҳисса қўшди. Бетакрор истеъдод эгаси бўлган атоқли санъаткор мусиқа ва қўшиқчилик соҳасида устоз-шогирдлик анъаналарини муносиб давом эттириш орқали иқтидорли ёш ижрочиларни тарбиялаш борасида ҳам кўплаб ибратли ишларни амалга оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг бутун ҳаёти ва серқирра ижодий фаолиятини миллий маданиятимиз хазинасини бойитиш, халқимиз маънавиятини юксалтиришга бағишлаган фидойи, ватанпарвар инсон, ноёб овоз соҳиби бўлган буюк хонанда Ботир Зокировнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда унинг бебаҳо ижодий меросини янада кенг оммалаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи (кейинги ўринларда — мемориал музей) ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мемориал музей Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мемориал музей фаолиятини сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар, шунингдек, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мемориал музей фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашга оид қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маданий мерос агентлиги Давлат бюджетидан маданий мерос ва музейлар соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан Ботир Зокиров ижодига оид тарихий материаллар, ашёлар ва ноёб суратларнинг мемориал музей учун харид қилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танловни Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўтказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) эстрада санъати бўйича бакалавриат таълим йўналишларида аъло баҳоларга таҳсил олган икки нафар битирувчининг кейинги таълим босқичини хорижий давлатларда мақсадли давом эттириши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтидорли талабаларнинг нуфузли халқаро танловларда иштирок этиш имкониятини янада ошириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танловни ўтказиш учун доимий равишда маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада-симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида икки ой муддатда мазкур оркестрни замонавий чолғу асбоблари ва саҳна либослари билан таъминлаш ҳамда унинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ботир Зокиров ҳаёти ва ижодига оид кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаб, эфирга узатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилган олий таълим ташкилотларининг эстрада санъати билан боғлиқ таълим йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг ўз касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида эришаётган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-230-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 07/25/230/0663-сон)