Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3525-1]
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 22 майдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3525, 2024 йил 4 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3525/0477-сон) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 июнь,
267-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 16 июнь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 23 июндаги 267-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
1. 2-банднинг еттинчи хатбошисидаги «йиғимларнинг» деган сўз «тўловларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари ва божхона органлари томонидан ундирилиши назарда тутилган бошқа тўловлар, шу жумладан халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғимини ундиришда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ соддалаштирилган БКО шаклидан фойдаланилади.».
3. 11-банднинг 1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 260-моддаси «г» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда — «БК» кўрсатилади;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 10/25/3525-1/0651-сон)