Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3653]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 июнь,
12-2025/Б-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 12 июнь
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 20 июндаги 12-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларида:
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.»;
4) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.»;
5) 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
42. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.»;
6) 47-банднинг бешинчи хатбошиси, 73-банднинг учинчи хатбошиси, 87-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 291-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«78. Қудуқлар ва тармоқларни кўздан кечиришнинг барча турлари сув ўтказиш-оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳволи учун масъул шахсни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.»;
8) 95-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«95. Оқова сувлар учун траплар технологик цехлар ва бўлинмаларнинг барча хоналарида ўрнатилиши лозим. Поллар оқова сувлар учун траплар томонга 0,02 нишабликка эга бўлиши лозим, траплар панжаралар ва гидравлик тамбага эга бўлиши лозим. Траплар ускунадан оқова чиқиш жойлари олдида ҳамда полнинг ҳар 100 м2га биттадан жойлаштирилади.
Оқова сувларни ускунадан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига қуйиш ёпиқ усулда амалга оширилиши лозим.
Оқова сувларни ишлаб чиқариш хонаси полига ташлаш, шунингдек оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига ташлаш учун очиқ тарнов ўрнатилишига йўл қўйилмайди.»;
9) 114-банддаги «қурилиш меъёрлари (ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари») талаблари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 123-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 132-банддаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 159-банддаги «амалдаги қурилиш меъёрлари ва «Табиий ва сунъий ёритиш» қоидаларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«181. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш», СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитар-гигиеник нормалари», СанҚваМ 0309-14 «Умумий овқатланиш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.»;
14) 197-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 263-банддаги «Биноларнинг ички сув қувурлари ва канализацияси» қурилиш меъёрлари» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 278, 287 ва 288-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 281-банддан «канализация» деган сўз чиқариб ташлансин;
18) 282-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 286-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сув қувури» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 290 ва 295-бандлардаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 345-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 487 ва 509-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 528-банддаги «Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувурўтказгичлар» ҚМҚ 3.05.05.-98» деган сўзлар «ШНҚ 3.05.05-22 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувур ўтказгичлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларида:
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.»;
4) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.»;
5) 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
42. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.»;
6) 47-банднинг бешинчи хатбошиси, 73-банднинг учинчи хатбошиси, 87-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 285-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 272, 281 ва 282-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 68-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Омборхона бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«78. Қудуқлар ва тармоқларни кўздан кечиришнинг барча турлари сув ўтказиш-оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳволи учун масъул шахсни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.»;
10) 95-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«95. Оқова сувлар учун траплар технологик цехлар ва бўлинмаларнинг барча хоналарида ўрнатилиши лозим. Поллар оқова сувлар учун траплар томонга 0,02 нишабликка эга бўлиши лозим, траплар панжаралар ва гидравлик тамбага эга бўлиши лозим. Траплар ускунадан оқова чиқиш жойлари олдида ҳамда полнинг ҳар 100 м2га биттадан жойлаштирилади.
Оқова сувларни ускунадан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига қуйиш ёпиқ усулда амалга оширилиши лозим.
Оқова сувларни ишлаб чиқариш хонаси полига ташлаш, шунингдек оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига ташлаш учун очиқ тарнов ўрнатилишига йўл қўйилмайди.»;
11) 102-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Омбор бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 113-банддаги «қурилиш меъёрлари (ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари») талаблари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 122-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 131-банддаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 155-банддаги «амалдаги қурилиш меъёрлари ва «Табиий ва сунъий ёритиш» қоидаларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 177-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«177. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш», СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитар-гигиеник нормалари», СанҚваМ 0309-14 «Умумий овқатланиш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.»;
17) 191-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 257-банддаги «Биноларнинг ички сув қувурлари ва канализацияси» қурилиш меъёрлари» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 276-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 280-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар қувури» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 284 ва 289-бандлардаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 394 ва 411-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 430-банддаги «Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувурўтказгичлар» ҚМҚ 3.05.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 3.05.05-22 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувур ўтказгичлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 1890, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й. 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
3) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.»;
4) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Корхона ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.»;
5) 19 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Баландликдаги барча ишларни бажаришга белгиланган тартибда дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтган ҳамда тиббий жиҳатдан соғлом бўлган шахслар қўйилади.
20. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган баландликдаги ишларни бажарувчи ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
21. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.
22. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.»;
6) 23-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 февралдаги 5/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1913, 2009 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.»;
«6. Муассасаларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
7. Автоклавларда ишлашда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
5) 15-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талабларига асосан ишга киришдан олдин дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтган бўлиши;»;
6) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Автоклав хоналари СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»га мувофиқ жиҳозланиши лозим.»;
7) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Автоклавдан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига қатъий риоя қилиниши лозим.».
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 3 апрелдаги 13-1/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1951, 2009 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й. 19-20-сон, 238-модда) билан тасдиқланган Каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
«2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
3. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.»;
4) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур корхона фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
5) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
10. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
6) 24-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.
26. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.»;
8) 27-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
10) 29-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 30-банддаги «ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» қоидаларига» деган сўзлар «ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 32-банддаги «Саноат корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича намунавий қоидалар» ШМҚ 2.01.02-04 га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 36-банддаги «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» ҚМҚ 2.09.12-98 талаблари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 2-бобнинг 9-параграфи номидаги «канализацияга бўлган» деган сўзлар «оқова сувлар тизимига қўйиладиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос бўлиши керак.
43. Ишчиларни ичимлик сув билан таъминлашни ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»ни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш керак.»;
16) 47-банддаги «Табиий ёритиш. Лойиҳалаш меъёрлари» ҚМҚ» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 149 ва 150-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«149. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
150. Ҳар бир корхонада маъмурият буйруғи билан энергия хизмати муҳандис-техник ходимларидан, корхона электр хўжалиги умумий ҳолати учун жавобгар шахс тайинланади ва ундан Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талаблари бажарилишини таъминлаш талаб этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 10/25/3653/0652-сон)