Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 19 май,
219-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарори қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Савдо қилишда ва хизматлар кўрсатишда назорат-касса машиналарини қўлламасдан аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга ошираётган юридик шахслар ҳисоб-китоб счётидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима чораси қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида ҳуқуқ бузиш такроран содир этилганда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида, ундан ундирилган сумма бюджет даромадига ўтказилган ҳолда жарима ундирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ва божхона хизматларида» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар томонидан номинал қиймати бўйича сотиб олинаётган акциз маркалари учун пул маблағлари республика бюджетига ўтказилади.
«Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига акциз маркаларини ишлаб чиқариш бўйича харажатлар уларнинг номинал қиймати доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади»;
в) 9-банддаги «Молия вазирлиги» сўзларидан кейин «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари киритилсин;
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлиги далили ҳисобланади.
Маҳаллий тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар.
Акциз маркаларининг қиймати акциз солиғи тўлашда ҳисобга қўшилмайди. Акциз маркаларини сотиб олиш харажатлари (шу жумладан, уларнинг номинал қиймати), шунингдек, акциз маркалари билан маркалаш бўйича харажатлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар чиқимларига тегишли бўлади.
Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлаганларидан кейин акциз маркаларини сотиб оладилар.
Тўланган акциз солиғи импорт қилувчиларга юридик шахсларга фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари топширилган шартларда, жисмоний шахсларга эса фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари тақдим этилган шартларда қайтарилиши мумкин».