Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3269-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 июндаги 13/8-сон қарори (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3269/1113-сон) билан тасдиқланган Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2025 йил 24 июлдан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 июнь,
12/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 4-банддаги «банкининг» деган сўз «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 17-банддаги «қарор нусхасидан кўчирма юборади» деган сўзлар «ёзма равишда хабардор қилиши шарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Банклар кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишда қарз олувчининг жорий қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашлари керак. Қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
6. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Агар ипотека предмети банкнинг талабларига жавоб берса, ипотека кредитининг индивидуал параметрларини аниқлаш учун банк кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичини ҳисоблайди. Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/3269-1/0640-сон)