ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2558-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2558, 2014 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 апрель,
1-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 13 март
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 13 март
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2025 йил 13 март
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 12 март
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг буйруғи билан ташкил этиладиган ва қўмита вакили бошчилик қиладиган Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.».
3. 10-банддаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2025 й., 10/25/2558-3/0631-сон)