Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги ҚЛ-60-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги ҚЛ-60-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июнь,
953-V-сон