03.06.2025 йилдаги 928-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 03.06.2025 йилдаги 928-V-сон
Кучга кириш санаси
03.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ижроси «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунёда кузатилаётган сиёсий ва иқтисодий беқарорликларга қарамай мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш жараёнлари давом этмоқда. Ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,5 фоизга, бозор хизматлари 12,6 фоизга, қурилиш ишлари 10,8 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 3,8 фоизга ошган. Шунингдек бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилиб, Давлат бюджети даромадлари 104,5 фоизга бажарилган ҳамда харажатлар бўйича режа кўрсаткичлари 92 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ижтимоий давлат принципига амал қилинган ҳолда Давлат бюджети харажатларининг 49 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Давлат бюджетининг ижросини таъминлаш борасида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Жумладан, Давлат бюджетидан етарлича маблағлар ажратилган бўлса-да, айрим вазирликлар ва идоралар томонидан маблағлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилмасдан қолмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ушбу жамғарма зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ўтказиб берилмаган. Шунингдек нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш учун маблағлар йўналтирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан чўлланишнинг, шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш харажатлари 46,0 фоизга, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратилган маблағлар эса 1,5 фоизга ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бюджет ташкилотлари томонидан бюджет интизоми бузилишига, камомад ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилган, бюджет жараёнига оид маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиришга доир ишлар лозим даражада ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 2025 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган мақсадлар ва вазифаларни сўзсиз амалга оширишга, Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларини таъминлашга ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чораларни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили учун давлат дастури ижросини таъминлашда марказлаштирилган инвестициялардан, маҳаллий бюджет маблағларидан ҳамда бошқа манбалардан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш чораларини кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан харажатларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар харажатларининг мақсадлилиги ва натижадорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет интизоми бузилиши, камомадга ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилиши ҳолларини бартараф этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ва уларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш, боқиманда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқни қоплаш учун ушбу солиқни сунъий равишда қўшиб ёзиш ҳамда қонунга зид равишда қайтариб бериш ҳолларига қатъиян чек қўйиш чораларини кўриш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган давлат дастурларининг, тармоқларга оид ва ҳудудий дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг натижадорлигини ўз фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва бу борадаги парламент назоратини кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарига тегишли вазирликлар ва идораларнинг ривожлантириш дастурлари ҳамда уларнинг мақсадли индикаторлари ижросини ўз фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиб, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотини қўмита йиғилишларида эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ўз вақтида молиялаштирилиши ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг мақсадлилиги ва натижадорлиги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг йиғилишларида кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
928-V-сон