17.07.2025 йилдаги ПҚ-225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 2025-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) босқичма-босқич жун ва кашемирни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тажриба алмашиш ва мутахассислар малакасини оширишни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ушбу кичик бандда назарда тутилган харажатлар учун талаб этиладиган маблағлар Давлат бюджети параметрларида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига чорвачилик хўжаликлари томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчки, она балиқ ва жўжаларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқа харажатларни қайта кўриб чиқиш ҳисобидан 2027 йил учун Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорнинг 2-банди «б» кичик бандида кўрсатилган тўловларни қоплаб бериш бўйича харажатларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратиш. Бунда тижорат банкларининг мазкур кичик бандда назарда тутилган кредитларни имтиёзли шартларда ажратиш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетига тўланадиган дивидендларини мос равишда камайтириш ҳисобига қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредит маблағлари учун суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда мол-мулк гаров таъминотини 50 фоизгача этиб белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Ветеринария қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг кафиллиги асосида бир ой муддатда қайтариш шарти билан Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига Мўғулистондан майда шохли молларни етказиб беришда молиявий кўмак кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мўғулистондан Ўзбекистонга импорт қилинадиган майда шохли молларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бухоро, Жиззах, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари бир ҳафта муддатда майда шохли молларни парваришлаш учун озуқа ери, чорвачилик мажмуаси ва мутахассиси (ветеринар) мавжуд бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб, Ветеринария қўмитасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси қарорига асосан Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари балансидаги ерлар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга камида 1 000 бош импорт қилган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шартлар асосида тўғридан-тўғри ижарага берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) наслчилик ва селекция ишларини ривожлантириш орқали импорт қилинган майда шохли молларнинг бош сонини кўпайтириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) яйловларда озуқабоп ўсимлик турларидан бўлган изен, терескен, қуйровуқ, камфоросма, чўғон, эркак ўт, оқ (қора) саксовул экилишини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мўғулистонга мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2025-2026 йилларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида «Ўзбекистон маҳсулотлари» ярмаркасини ташкил этсин ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиб, келгусида бошқа давлатларга реэкспортни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стендини ташкил этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Мўғулистоннинг импортчи корхоналари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этган ҳолда бизнес учрашувлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Майин жундан аралаш ип ва мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йил якунига қадар Ўзбекистон тўқимачилик фабрикаларида дастлабки босқичда синов тариқасида аралаш ип ва мато ишлаб чиқариш учун Мўғулистондан «Ўзсаноатэкспорт» АЖ орқали марказлашган ҳолда майин жун ва кашемир олиб келиш. Бунда «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ушбу мақсадлар учун «Ўзсаноатэкспорт» АЖга унинг буюртманомасига асосан белгиланган тартибда маблағ ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил якунига қадар Мўғулистондан импорт қилинган майда шохли моллардан олинадиган жунни қайта ишлаш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг Мўғулистоннинг кашемир ишлаб чиқариш ва тўқимачилик корхоналарида малакасини оширган ҳолда жунни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тажриба алмашиш ва мутахассислар малакасини оширишни йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 2026 йил якунига қадар Мўғулистонга совуққа чидамли ва серҳосил 10 минг дона мева кўчатларини томчилатиб суғориш технологиялари билан бирга етказсин ҳамда 15 гектар ер майдонида замонавий саноатлашган интенсив боғ ташкил этишга кўмаклашсин. Бунда мева кўчатлари ва томчилатиб суғориш технологияларини сотиб олиб, уни Мўғулистонга етказиш харажатларини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Агросаноат инноваторлари» МЧЖ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва Мўғулистон табиий фанлар университети ўртасида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров ва Ж. Ходжаев икки ой муддатда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида эришилган келишувлар ва лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармасига 50 млн АҚШ доллари ҳамда Савдога кўмаклашиш жамғармасига 50 млн АҚШ доллари эквивалентида 2030 йил 31 декабрга қадар қайтариш шарти билан паст фоизли маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев) икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ қуйидагиларни тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича вақтинчалик тартибни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига Мўғулистондан майда шохли молларни олиб келиш учун молиявий кўмак бериш бўйича вақтинчалик тартибни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Транспорт вазирлиги ўн кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ветеринария қўмитаси билан биргаликда майда шохли молларни Мўғулистондан Ўзбекистонга ҳаво транспорти орқали олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Мўғулистонга ҳаво транспорти орқали экспорт қилишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ветеринария қўмитаси бир ҳафта муддатда Мўғулистондан импорт қилинадиган майда шохли моллар насли, вазни ва ёши бўйича талабларни ишлаб чиқиб, ҳудудлар ва тадбиркорларга етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 2025-2026 йилларда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдураҳмонов — Мўғулистонда сабзавот ва полиз экинларини етиштириш ҳамда аграр соҳада илмий ҳамкорликни самарали йўлга қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдураҳмонов ва Ветеринария қўмитаси раиси Б. Норқобилов — Мўғулистондан Ўзбекистонга импорт қилинадиган майда шохли молларни ҳаво транспортида олиб келиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ветеринария қўмитаси раиси Б. Норқобилов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилиш ҳамда наслчилик ва селекция ишларини ривожлантириш орқали уларнинг сонини маҳаллий шароитга мослаштирган ҳолда 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Мўғулистондан олиб келинадиган майда шохли молларни маҳаллий шароитга мослаштириш, уларни кўпайтириш бўйича чораларнинг натижадорлиги, тақдим этилган имтиёзларнинг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар ой якуни билан ҳисобот киритиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашев — Мўғулистонга мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кескин оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахобов — Мўғулистондан Ўзбекистонга импорт қилинадиган майда шохли молларнинг жунини қайта ишлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-225-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги ПҚ-225-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мўғулистондан Ўзбекистонга импорт қилинадиган майда шохли молларнинг ҳудудлар кесимидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚСИМОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Қўйлар бош сони

Эчкилар бош сони

1.

Бухоро вилояти

5 600

2.

Жиззах вилояти

41 600

8 400

3.

Наманган вилояти

5 000

4.

Навоий вилояти

10 000

5.

Сурхондарё вилояти

1 400

6.

Самарқанд вилояти

1 400

7.

Қашқадарё вилояти

10 000

8.

Тошкент вилояти

11 000

5 600

Жами:

81 000

19 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифига асосан Ветеринария қўмитаси томонидан ушбу рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги ПҚ-225-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Мўғулистон тадбиркорлари билан ҳамкорликда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кооперация фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Мўғулистоннинг 27 та кушхона эгалари ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида музокаралар ўтказиш.

2025 йил октябрь

Ветеринария қўмитаси

(Норқобилов)

2. Музокаралар натижасига кўра Мўғулистон ҳудудида кооперацияларни ташкил этиш.

Келишувга мувофиқ

2.

Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчкиларни олиб келишни ташкил этиш.

1. Мўғулистондан майда шохли қорамолларни олиб келиш ва карантин тадбирларини ўтказиш бўйича ушбу давлатнинг ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш.

2025 йил октябрь

Ветеринария қўмитаси

(Норқобилов)

2. Олиб келинадиган қўй ва эчкилар сонини 1 млн бошга етказиш.

2025 — 2029 йиллар

3.

Мўғулистон билан ҳамкорликда йирик ва майда шохли қорамолларни сунъий уруғлантириш, уларнинг наслини яхшилаш, наслчилик-селекция ишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Мўғулистон томони билан қорамол селекцияси бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб бориш.

2025 йил октябрь

Ветеринария қўмитаси

(Норқобилов)

2. Ўзбекистондан 20 минг дозагача наслли қорамол уруғини беғараз Мўғулистонга етказиш.

2026 йил

3. Наслчилик-селекция бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорликда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Доимий

4.

Кейинги 5 йилда Мўғулистондан келтириладиган қўй-эчкилар сонини 1 млн бошга етказиш.

1. Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ташаббускорларни аниқлаш.

2025 йил август

Ветеринария қўмитаси

(Норқобилов)

2. Мўғулистонлик ҳамкорлар билан шартномалар тузиш.

2025 йил сентябрь

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

3. Тузилган шартномаларга мувофиқ қўй-эчкиларни карантинда сақлаш ва келтириш чораларини кўриш.

2025-2026 йиллар

4. Хўжаликларга қўй-эчкилар бош сонидан келиб чиқиб яйлов ер майдонларини ажратиш.

2026 — 2029 йиллар

5. Хўжаликларга зооветеринария хизматлари кўрсатилишини ҳамда наслчилик ишларини тизимли ташкил этиш.

6. Режа асосида қўй-эчкилар бош сони ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эришишни таъминлаш.

2026 — 2029 йиллар

5.

Ўзбекистон тўқимачилик фабрикаларида дастлабки босқичда синов тариқасида аралаш ип ва мато ишлаб чиқариш учун Мўғулистондан «Ўзсаноатэкспорт» АЖ орқали марказлашган ҳолда майин жун ва кашемирни олиб келиш.

1. Мўғулистонлик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш.

2025 йил сентябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

(Ваҳобов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Намозов),

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ

(Бобоев)

2. Импорт шартномаларини имзолаш.

2025 йил октябрь

3. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан «Ўзсаноатэкспорт» АЖга унинг буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри маблағ ажратиш.

Буюртмага асосан

4. Имзоланган шартномалар асосида маҳсулотларни импорт қилишни таъминлаш.

2025 йил декабрь

6.

Мўғулистондан келтирилган қўй-эчкилардан олинадиган жун маҳсулотини қайта ишлашни ташкил этиш.

1. Жунни қайта ишлаш бўйича маҳаллий мутахассисларни Мўғулистоннинг кашемир ва тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини ўрганиш учун юбориш.

2025 йил сентябрь

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

(Ваҳобов),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Турсунов)

2. Мўғулистонлик мутахассисларни жалб этган ҳолда ўзбекистонлик тадбиркор ва мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш.

2025 йил октябрь

3. Жунни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширувчи ташаббускорларни аниқлаш.

4. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш.

5. Лойиҳани ишга тушириш.

2026 йил

7.

Интенсив балиқчилик тажрибасини Мўғулистонга трансфер қилиш ва балиқ турларини алмашишни йўлга қўйиш.

1. Аквакультура шароитида балиқларни етиштириш, интенсив балиқчилик бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва Мўғулистон томонига тақдим этиш.

2025 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

(Қурбанов),

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

(Мусаев)

2. Мўғулистонда Ўзбекистон совуқ сув ва илиқ сув (сибир бакрабалиғи, гулмоҳи, зоғорабалиқ) балиқларини интенсив усулда етиштириш технологияларини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

3. Мўғулистоннинг ноёб совуқ сув балиқларининг (осиё гулмоҳиси, олабуға) личинкасини олиб келиш ва иқлимлаштириш.

Келишувга асосан

8.

Мўғулистонга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кенгайтириш.

1. Мўғулистон хусусий сектор вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва экспорт шартномаларини имзолаш.

2025 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Келишув ва шартномаларга мувофиқ Ўзбекистондан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини 10 баробарга ошириш чораларини кўриш.

2025 — 2029 йиллар

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиб, келгусида бошқа давлатларга реэкспортини амалга оширишни бошлаш.

4. Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стендини ташкил этиш.

5. Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйини ташкил этиш.

6. Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо марказларида Ўзбекистон маҳсулотлари стендини ташкил этиш орқали ярмаркалар ўтказиш.

7. Мўғулистонда «Ўзбекистон маҳсулотлари» ярмаркасини ташкил этиш.

Келишувга асосан

9.

Ўзбекистон тажрибаси асосида Мўғулистонда деҳқончилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш.

1. Мўғулистон деҳқончилик ва ўсимликшунослик институтига тажриба-синов учун 15 турдаги сабзавот ва полиз экинлари уруғликларининг намуналарини тақдим этиш.

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(Намозов)

2. Мўғулистон Деҳқончилик институтининг 4 нафар мутахассиси тажриба ва малакасини Ўзбекистонда ошириш.

2025 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(Намозов)

3. Етказиб берилган сабзавот-полиз экинлари уруғларини 2 гектар дала тажриба майдонларида экиш ва синовдан ўтказиш.

2026 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(Намозов)

4. Мўғулистоннинг 5 гектар ҳудудида боғдорчилик ҳудудини яратиш учун 10 минг дона кўчатларни тақдим этиш ва экишни ташкил этиш.

2026 йил май

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

(Абдуллаев)

5. Сабзавот-полиз ва интенсив боғ майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари ва кўчатларни сотиб олиш ҳамда етказиб бериш харажатлари Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Агросаноат инноваторлари» МЧЖ томонидан молиялаштирилишини таъминлаш.

2026 йил

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

(Абдуллаев)

10.

Мўғулистонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда Ўзбекистон тажрибасини татбиқ этиш.

1. Сув тежайдиган технологияларни жорий қилишнинг афзалликлари ва усуллари бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиб, Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлигига 200 нусхада тақдим этиш.

2026 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

(Абдуллаев)

2. Мўғулистон Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тажриба-синов тариқасида 10 гектар ерга сув тежовчи технологияларни етказиб бериш ва лойиҳани амалга ошириш.

3. Мўғулистоннинг сув танқис ҳудудларида дарахт экиш учун зарур технологияларни етказиб бериш.

2026 йил май

Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти

(Жалилов)

11.

Мўғулистон ҳудудида помидор ва тарвуз етиштиришни ташкил этиш.

1. Мўғулистон ҳудудида 2026 йилда жами 3 000 гектар майдонда, шундан, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари томонидан 200 гектардан помидор ва Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятлари томонидан 300 гектардан тарвуз етиштиришни ташкил этиш учун:

Икки ҳафта муддатда

Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

помидор ва тарвуз етиштирувчи маҳаллий тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2025 йил сентябрь

Вилоятлар ҳокимликлари

Мўғулистон томони билан музокаралар ўтказиш ва ер ажратиш масаласини ҳал этиш;

2025 йил октябрь

Вилоятлар ҳокимликлари

Мўғулистоннинг тупроқ-иқлим шароити ва помидор ҳамда тарвуз етиштириш имкониятларини ўрганиш учун мутахассислар ва тадбиркорларнинг хизмат сафарини ташкил этиш.

2026 йил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов)

2. Вилоят ҳокимликлари томонидан таклиф этилган тадбиркорларга Мўғулистон ҳудудида маҳсулот етиштиришни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш.

12.

Илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий таълим муассасалари ўртасида қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Мўғулистон томони билан ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш.

2025 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Ветеринария қўмитаси

(Норқобилов),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(Намозов),

Тошкент давлат аграр университети

(Обломуродов),

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

(Юнусов)

2. Мутахассислар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.

2025-2026 йиллар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2025 й., 07/25/225/0630-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 16.02.2026 й., 07/26/58/0143-сон)