14.07.2025 йилдаги 435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — KPI кўрсаткичлари) ишлаб чиқиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган KPI кўрсаткичларини давлат илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт гуруҳлари KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг KPI кўрсаткичларини экспертизадан ўтказиш учун давлат илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ходимлари жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт гуруҳлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари бошчилигида тузилади, уларнинг таркибига заруратга кўра келишув асосида Вазирлар Маҳкамаси, Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимлари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KPI кўрсаткичларини уларнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсадлар ва давлат дастурларига мувофиқлиги ҳамда боғлиқлиги, шунингдек, соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилгани ҳамда молиялаштириш манбалари белгилангани инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KPI кўрсаткичлари бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, уларнинг бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқишда уларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларга мувофиқлигини кўриб чиқиш, KPI кўрсаткичлари натижаларини тизимли таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқласин ва улар тўғрисидаги маълумотларни Агентликка тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
435-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-банднинг учинчи хатбошиси «ўзининг» сўзидан кейин «камида бошқарма бошлиғи даражасидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Вазирликлар

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Сув хўжалиги вазирлиги

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Транспорт вазирлиги

8.

Энергетика вазирлиги

9.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

10.

Рақамли технологиялар вазирлиги

11.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

12.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

14.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Спорт вазирлиги

16.

Маданият вазирлиги

17.

Ташқи ишлар вазирлиги

18.

Адлия вазирлиги

II. Қўмиталар

19.

Солиқ қўмитаси

20.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

21.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

22.

Дин ишлари бўйича қўмита

23.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

24.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

25.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

26.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

27.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

28.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

III. Агентликлар

29.

Ёшлар ишлари агентлиги

30.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

31.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

32.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

33.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

34.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

35.

Миллий антидопинг агентлиги

36.

Маданий мерос агентлиги

37.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

38.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

39.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

40.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

41.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

42.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

43.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

44.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги

45.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

46.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

47.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

48.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

49.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

50.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги

51.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги

52.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

53.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

IV. Инспекциялар

54.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

55.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

56.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

57.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси

58.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

59.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

60.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

61.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

V. Марказлар ва бошқа ташкилотлар

62.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

63.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази

64.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари (элчилар, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар)

VI. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар ва жамиятлар

65.

«Ўзавтосаноат» АЖ

66.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

67.

«Ўзагролизинг» АЖ

68.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

69.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

70.

«Uzbekistan Airways» АЖ

71.

«Uzbekistan Airports» АЖ

72.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

73.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

74.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

75.

«Ўзтрансгаз» АЖ

76.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

77.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

78.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

79.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

80.

«Навоий КМК» АЖ

81.

«Олмалиқ КМК» АЖ

82.

«Ўзметкомбинат» АЖ

83.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

84.

«Навоийазот» АЖ

85.

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

86.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

87.

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ

88.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

89.

«Агробанк» АТБ

90.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

91.

«Микрокредитбанк» АТБ

92.

АТ «Халқ банки»

93.

«Асакабанк» АЖ

94.

«Туронбанк» АТБ

95.

АТ «Алоқабанк»

96.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

97.

«Ўзбектелеком» АК

98.

«Дори-Дармон» АК

99.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

100.

«Ўзмелиомашлизинг» ДУК

101.

«Навоийуран» ДК

VII. Уюшмалар

102.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

103.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

104.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

105.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

106.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

107.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

108.

«Ҳунарманд» уюшмаси

109.

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

110.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

111.

«Паррандасаноат» уюшмаси

112.

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

113.

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

114.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу рўйхатдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бўлганда, шунингдек, режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони билан жорий этилган фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими татбиқ этилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «15 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «1 декабрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 161 ва 162-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«161. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан 20 декабрга қадар экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари 25 декабрга қадар баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 31-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «ўсувчи шаклда» сўзлари «ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши «чораклик маълумоти» сўзларидан кейин «, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 1-илованинг «1-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

 «

1-босқич

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар)

1. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига киритади.

Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига киритилади.

1 декабрга қадар

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

2. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.

20 декабрга қадар

Баҳоланувчи раҳбар

3. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади.

25 декабрга қадар

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 43-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «ўсувчи шаклда» сўзлари «ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши «чораклик маълумоти» сўзларидан кейин «, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)