Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Қарори
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3121-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В, 56-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3121, 2019 йил 15 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 10/19/3121/2483-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 июнь,
265-сон
Марказий банки Бошқаруви раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 июнь,
350-Б-2-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 май,
32-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раиси А. ХАИТОВ
2025 йил 9 июнь
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 11 июндаги 265-сон, Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 5 июндаги 350-Б-2-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 29 майдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермерлари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермерлари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Низомда:
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермерлари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом»;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини (бундан буён матнда аъзолик бадали деб юритилади) Ўзбекистон фермерлари кенгашига (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Аъзолик бадаллари Кенгаш тизимини молиялаштириш учун туман фермер хўжаликлари кенгашларининг (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Туман кенгашлари томонидан келиб тушган аъзолик бадаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер хўжаликлари кенгашларининг (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) асосий ҳисобварағига, ҳудудий кенгашлар томонидан эса Кенгашнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.»;
4) 3-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида, бунда 2025 йил ҳосилидан бошлаб пахтадан гектарига 50 сентнердан ва ғалладан 80 сентнердан юқори ҳосил олган фермер хўжаликлари учун 0,3 фоиз миқдорида;»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5) 5 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Туман кенгашларига аъзолик бадалларини кирим қилиш учун тижорат банкларида очилган кенгашларнинг даромад ва харажатлари учун 20212-сон асосий ҳисобварақлари очилади.
6. Аъзолик бадали ҳар йили фермер хўжаликлари томонидан ойма-ой фермер хўжаликларининг тўлов топшириқномалари ёки туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномаларига асосан туман кенгашларининг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
7. Туман кенгашларининг 20212-сон асосий ҳисобварағига аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказилади.
8. Ҳудудий кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг 20212-сон асосий ҳисобварағига ўтказилади.»;
6) 9-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7) 11-банддаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини» деган сўзлар «фермер хўжаликларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 12-банддаги «фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» деган сўзлар «фермер хўжаликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 13-банддан «ва деҳқон» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3121-2/0609-сон)