Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
буйруғи
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3573-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сон «Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 113-сон буйруғи (рўйхат рақами 3573, 2024 йил 14 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 10/24/3573/0934-сон) билан тасдиқланган Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Марказий банк билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 июнь,
53-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2025 йил 15 май
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А. ЗАКИРОВ
2025 йил 14 май
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2025 йил 8 май
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«молия-кредит ташкилотлари — кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари;
экспертизадан ўтказувчи ташкилот — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.».
2. 3-бандда:
биринчи хатбошидан «(бундан буён матнда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилган тақдирда, экспертизадан ўтказиш амалга оширилади.».
3. Қуйидаги мазмундаги 11-боб билан тўлдирилсин:
«11-боб. Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини аниқлаш
91. Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) ва унинг ишчи органи билан биргаликда амалга оширилади.
92. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талабларига қуйидагилар киради:
экспертизадан ўтказиш бўлинмаси тузилганлиги ва унда малакали мутахассислар мавжудлиги;
киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказувчи мутахассисларнинг малакаси ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан тасдиқланганлиги;
экспертиза ўтказиш бўлинмасида киберхавфсизлик талабларини етарли даражада текшириш имконини берувчи сертификатланган (лицензияланган) дастурий, аппарат-дастурий воситалар мавжудлиги;
ахборот тизими ва ресурсларининг синов нусхаларини ишга тушириш ва уларни тест қилиш учун етарли қувватга эга (хотира ва процессор ресурсли) ҳисоблаш техникасининг мавжудлиги;
экспертизадан ўтказиш методикасини ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи билан келишилганлиги;
экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органини хабардор этиш тизимининг мавжудлиги.
Хабардор этиш тизими (электрон почта ва ваколатли давлат органи билан келишилган бошқа тизимлар) орқали киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилган ахборот тизими ва ресурсининг номи, ахборот тизими ва ресурсида аниқланган заифликлар ва камчиликлар ҳамда уларнинг бартараф этилганлик ҳолати бўйича маълумотлар ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органига юборилади.
93. Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 92-бандида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини ваколатли давлат орган ва унинг ишчи органи томонидан ўрганиш натижалари бўйича икки нусхада тегишли баённома расмийлаштирилади. Баённома Марказий банк, ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
94. Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилганлиги тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари, шунингдек техник топшириқлар лойиҳалари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.
95. Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида бу ҳақида Марказий банкка хабар қилинади.
Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан ўтказилган экспертизада унинг натижасига салбий таъсир этувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи ушбу ҳолатлар Марказий банк томонидан бартараф этилгунига қадар унинг экспертизадан ўтказиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида бир иш куни ичида Марказий банкка хабарнома юборади.».
4. 11, 18, 24-бандлар, 26-банднинг биринчи хатбошиси, 37-банд, 39-банднинг биринчи хатбошиси ва 51-банддаги «Марказга» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12, 27, 40 ва 52-бандлардаги «Марказ» деган сўз «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари, 14, 15, 17-бандлар, 20-банднинг биринчи хатбошиси, 21-банд, 28-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошилари, 29, 30, 33, 41, 43, 46 ва 47-бандлардаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 22, 36 ва 50-бандлардаги «Марказ директори» деган сўзлар «экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 34-бандда:
биринчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 42-бандда:
биринчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Марказни» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 48-банддаги «Марказга» ва «Марказ» деган сўзлар тегишли равишда «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» ва «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 1, 4 ва 6-иловаларнинг матнидаги «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга» ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК» деган сўзлар тегишли равишда «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» ва «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)