Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолиси манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мамлакат ҳудудига келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 ноябрдаги ПҚ-732-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 46-47-сон, 466-модда)
2. Белгилансинки, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини эркин муомала (импорт)га чиқариш тартибида божхонада расмийлаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати лабораторияларининг санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. 1998 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
олиб чиқиб кетиладиган хом ашёдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улар айланиши чоғида бартер операцияларини амалга ошириш таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия акциз маркаларини ҳимоя қилишнинг янги, шу жумладан голографик йўллар қўлланиладиган усулларини жорий этган ҳолда акциз маркаларини мунтазам равишда янгилаб туришни амалга жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарган корхоналар томонидан акциз солиғи ва бошқа солиқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатидан 3 ой муддатда тўланмаган тақдирда алкоголли ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқаришга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Жиноят кодексига этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний келтирилганлиги, ишлаб чиқарилганлиги ва айланишда бўлганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 август,
331-сон