Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2024 йил 8 октябрда Москва шаҳрида имзоланган 2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқлансин.
2. Ички ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун марказий ваколатли орган, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
ПҚ-219-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/219/0591-сон)