Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. 1-бандининг биринчи хатбошисидаги «белгиланган тартибда исботлангунга» деган сўзлардан кейин «ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан» деган сўзлар «суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Суриштирувчи» деган сўз «Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Мақбул бўлмаган» деган сўзлар «Номақбул» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «Суриштирув, тергов органлари ва судларнинг» деган сўзлар «Суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«далил тегишли субъект, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли шахс томонидан олинган бўлиши;»;
3. Қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган ҳолда олинган далил деганда — ЖПК 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаган ва Қонуннинг бошқа талаблари бузилган ҳолда олинган ҳар қандай фактик маълумотлар тушунилади.».
4. 4-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «мурожаат келиб тушган ҳолда» деган сўзлардан кейин «терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 5-бандидаги «ашёларга» деган сўз «ашёлар ва рақамли далилларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ёзма топшириғисиз» деган сўздан кейин «ёхуд суднинг ажримисиз» деган сўзлар, «орган томонидан» деган сўзлардан кейин «(кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно);» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 9-бандининг:
а) кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар суд кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ЖПК 1581-моддаси тартибида ўтказилган тинтувни ҳамда ЖПК 169-моддаси тартибида телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уларни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ЖПКнинг 951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади;»;
б) кичик бандидаги «бошқа шахслар» деган сўзлардан кейин «ҳамда вояга етмаган шахслар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ж) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) сўроқ юритилаётган тилни (алфавитни) билмайдиган ёки етарлича билмайдиган, шунингдек, кар ёки соқовлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёхуд уларнинг вакиллари, гувоҳ, эксперт, мутахассиснинг кўрсатувлари таржимон (мутахассис) иштирокисиз, соқов, кар, кўр, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг кўрсатувлари таржимон (мутахассис) ҳамда ҳимоячи иштирокисиз олинган бўлса;»;
з) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ кўрсатувлари қонуний вакилининг, гумон қилинувчи, айбланувчи кўрсатувлари ҳимоячи ва қонуний вакилининг (ЖПК 549-550-моддаси), зарур ҳолларда эса, педагог ёки психологнинг иштирокисиз олинган бўлса (ЖПК 554-моддаси);»;
к) кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «ташувчи жисмлардаги» деган сўзлардан кейин «электрон» деган сўз билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги н) кичик банд билан тўлдирилсин:
«н) махсус қабулхоналар, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслардан қонунга хилоф усулларда олинган бўлса;»;
н) кичик банди о) кичик банд деб ҳисоблансин.
8. 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Тушунтирилсинки, жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар, иш қўзғатилгандан кейин сўроқ қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар ким томонидан, қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида фойдаланилиши мумкин. Тақдим этилган предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни мақбул далил деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни ишга ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг мавжудлиги ҳисобланади. Зарур ҳолларда ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио-, видеоёзувларни ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида ишга қўшиш масаласини ҳал этиш учун тегишли экспертиза тайинланиши мумкин.».
9. 11-бандининг биринчи хатбошисидаги «биринчи инстанцияда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошисидаги «масалан,» деган сўздан кейин «вафот этганлиги, бедарак йўқолганлиги,» деган сўзлар, «чиқиб кетганлиги» деган сўзлардан кейин «, кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
10. 12-бандининг биринчи хатбошисидаги «Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар» деган сўзлар «суриштирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ва дастлабки тергов органлари ҳамда судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 14-бандининг биринчи хатбошисидаги «мумкин» деган сўз «шарт» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «илтимоснома» деган сўздан кейин «давлат ва жамоат айбловчилари,» деган сўзлар, «унинг ҳимоячиси» деган сўзлардан кейин «, жамоат ҳимоячиси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12. 16-бандидаги «Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ажрими (қарори) асослантириш қисмида баён этилади.» деган жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундай ҳолатда қўшимча равишда ажрим чиқариш талаб этилмайди. Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ҳукми, ажрими (қарори)ни асослантириш қисмида баён этилади.».
13. 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Судларга тушунтирилсинки, ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин.».
14. 18-бандининг биринчи хатбошисидаги «суриштирув, тергов олиб бориш» деган сўзлар «суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов олиб бориш,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Тошкент ш.,
2025 йил 23 июнь,
14-сон