06.05.1994 йилдаги 1062-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 25.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 397-II-сонли «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий асослари ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонун билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини (матнда бундан кейин саноат мулки объектлари деб юритилади) яратиш, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида саноат мулки объектларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси (матнда бундан кейин Патент идораси деб юритилади) ушбу Қонунга мувофиқ саноат мулки объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси саноат мулки объектларига талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича давлат илмий-техник экспертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига олади, муҳофаза ҳужжатларини беради, расмий ахборотнома нашр этади, ушбу Қонуннинг қўлланилишига оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Патент идораси тўғрисидаги Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идорасининг фаолиятини маблағ билан таъминлашнинг манбаи давлат бюджети маблағидан, патент божларидан, шунингдек Патент идораси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва бериладиган материаллар учун олинадиган ҳақдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Саноат мулки объектларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (муаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ворисларига) тегишли бўлади ҳамда патент, дастлабки патент (матнда бундан кейин патент, дастлабки патент деб юритилади) билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектининг муаллифи, башарти ўзининг объектига нисбатан ғайриҳуқуқий равишдаги ўзлаштириш натижасида талабнома топширилган ёхуд патент ёки дастлабки патент олинган бўлса, суд тартибида патент ёки дастлабки патент берилишига норозилик билдириш ёхуд патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ эгаси (матнда бундан кейин патент эгаси деб юритилади) сифатида патент ёки дастлабки патент ўзига берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патент дастлабки экспертиза ўтказилганидан сўнг, патент эса — объект моҳиятан экспертизадан ўтказилганидан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро патенти ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, ихтиронинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси патенти саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини, саноат намунасининг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг саноат намунасига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали модель патенти унинг янгилигини, фойдали моделнинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг фойдали моделга эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентнинг тўла ҳажмдаги ҳуқуқий муҳофаза ёки бу муҳофазанинг бир қисми жиҳатидан ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси патентни ҳақиқий эмас деб даъво қилаётган томон зиммасига юкланади ва суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патент патент эгасининг саноат мулки объектига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент ёки дастлабки патент ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуворлик (приоритет) санасидан ёки ушбу Қонун 18-моддасининг қоидаларига мувофиқ белгиланадиган бошқа санадан эътиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патент устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кўра Патент идораси томонидан тегишлича беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки объектига дастлабки патент эгасининг илтимосномасига кўра объект моҳиятан экспертизадан ўтказилганидан сўнг патент берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро ҳамда фойдали модель патенти ва дастлабки патенти билан таъминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти ва дастлабки патенти билан таъминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса, буюмнинг (макетнинг, расмнинг) фотосуратларида акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуи ёки (ва) уларнинг комбинацияси (матнда бундан кейин муҳим аломатлар мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан махфий деб топилган саноат мулки объектларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ПАТЕНТГА ЛАЁҚАТЛИЛИК ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ихтирочилик даражасига эга бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, башарти у техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, башарти у техника тараққиёти даражаси ҳақидаги маълумотлардан яққол аён бўлмаса, ихтирочилик даражасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда топширилган ва қайтариб олинмаган талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, башарти уни саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда қўллаш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ихтирога оид талабнома, шу ихтирога тааллуқли маълумот муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита Ушбу маълумотни олган бошқа ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор қилинган санадан бошлаб олти ойдан кечиктирмай Патент идорасига топширилган бўлса, бу ҳолат ихтиронинг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган вазият сифатида эътироф этилмайди. Бундай ҳолда ушбу фактни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари, илгаридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий назариялар ва математика усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликни ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва схемалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, маҳсулотларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл схемаларнинг топологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фойдали моделнинг муҳофазага лаёқатлилиги шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали модель сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали модель, башарти унинг муҳим аломатлари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома топширилган фойдали модель амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотлар, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотлар техника тараққиёти даражасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали модель, башарти ундан амалда фойдаланиш имкони бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти фойдали моделга оид талабнома, шу фойдали моделга тааллуқли маълумот муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита ушбу маълумотни олган бошқа ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор қилинган санадан бошлаб олти ойдан кечиктирмай Патент идорасига топширилган бўлса, бу ҳолат фойдали моделнинг янгилигига таъсир кўрсатадиган вазият сифатида эътироф этилмайди. Бундай ҳолда ушбу фактни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиётбоп қилиб тайёрланган ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари, шунингдек уларнинг таркибий қисмлари фойдали моделлар жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
усуллар, моддалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари, шунингдек уларнинг янги мақсадда қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 5-моддасининг тўққизинчи қисмида кўрсатилган объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ўзига хос бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси, башарти буюмнинг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларини белгиловчи муҳим аломатлари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, янги деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунасининг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда топширилган ва қайтариб олинмаган талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси, башарти унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм эстетик хусусиятларининг ижодий характери билан боғлиқ бўлса, асл ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунаси, башарти уни такрор-такрор ҳосил қилиш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти саноат намунасига оид талабнома, шу саноат намунасига тааллуқли маълумот муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёҳуд билвосита ушбу ахборотни олган бошқа ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор қилинган санадан бошлаб олти ойдан кечиктирмай Патент идорасига топширилган бўлса, бу ҳолат саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган вазият сифатида эътироф этилмайди. Бундай ҳолда ушбу фактни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий конструкторлик ечимлари саноат намунаси жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар саноат намуналари сифатида эътироф этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матбаа маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъморчилик объектлари, (кичик меъморчилик шаклларидан ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқ, газсимон сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюмнинг фақат техник функцияси билан боғлиқ бўлган ечимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Саноат мулки объектининг муаллифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектини шахсий ижодий меҳнати билан яратган жисмоний шахс бу объектнинг муаллифи деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, саноат мулкининг объекти бир неча жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг барчаси бу объектнинг тенг ҳуқуқли муаллифи деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлик ҳуқуқи бегоналаштирилмайдиган шахсий ҳуқуқ бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Патент эгаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулкининг объектига патент ва дастлабки патент ёки гувоҳнома қуйидагиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объектининг муаллифига (муаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллиф ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан патент, дастлабки патент ёки гувоҳномага оид талабномада ёки саноат мулки объекти Патент идорасида рўйхатдан ўтказилгунга қадар топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар розилиги шарти билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчи ўз хизмат вазифасини ёки иш берувчидан олган аниқ бир топшириқни бажариш билан боғлиқ тарзда ёки корхонанинг ихтисосига доир техник билимлар ёрдамида яратган саноат мулки объектига оид патент, дастлабки патент ёки гувоҳномани олиш ҳуқуқига иш берувчи эга бўлади. Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқни ўзгага ўтказиш муаллиф ва иш берувчи ўртасида тузилган шартномага асосан расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти иш берувчи саноат мулки объекти яратилганлиги ҳақида муаллиф маълум қилган санадан эътиборан тўрт ой мобайнида Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқини ўзга шахсга ўтказмаса, муаллиф талабнома топшириш ва патент, дастлабки патент ёки гувоҳномани ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда иш берувчи саноат мулкининг тегишли объектидан ўз корхонасида патент эгасига шартномада белгиланган товон пулини тўлаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи томонидан саноат мулки объекти махфий сақланадиган бўлса, у муаллифга мутаносиб миқдорда ҳақ тўлаши шарт, ҳақ миқдори шартнома асосида белгиланиб, мутлақ лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома билан муҳофаза қилинадиган саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига оид патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўйича ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди (матнда бундан кейин Интеллектуал мулк давлат фонди деб юритилади) патент эгасининг давлат мулкига кирадиган ёки шартнома асосида олинадиган интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини рўёбга чиқаради ва давлат манфаатлари йўлида уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк давлат фонди фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи саноат мулки ва интеллектуал мулкнинг бошқа турлари объектларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия сотилишидан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан, давлат бюджети маблағлари ҳамда бошқа тушумлардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк давлат фонди ўз фаолиятини ушбу Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган уставга биноан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТИГА БЎЛГАН МУТЛАҚ ҲУҚУҚ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Патент эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси саноат мулки объектига ўз хоҳишича эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳамда ундан фойдаланиш, башарти бундай фойдаланиш бошқа патент эгаларининг ҳуқуқларини бузмаса, шу жумладан бошқа шахсларнинг мазкур объектдан фойдаланишини тақиқлаб қўйиш мутлақ ҳуқуқига эгадир, бундай фойдаланиш ушбу Қонунга мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқини бузиш ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча патент эгасига қарашли бўлган саноат мулки объектидан фойдаланиш борасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган битимга биноан белгиланади. Бундай битим бўлмаган тақдирда, ҳар бир патент эгаси муҳофазаланган саноат мулки объектидан ўз хоҳишича фойдаланиши мумкин, лекин қолган патент эгаларининг розилигисиз объектга оид лицензия беришга ёки патент, дастлабки патентни ёхуд гувоҳномани ўзга шахсга топширишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгалари ўртасидаги низолар ўзаро муросага келишнинг иложи бўлмаса, суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси фойдаланилаётган саноат мулки объектларига патент берилганлигини кўрсатувчи огоҳлантиргич тамғадан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси саноат мулки объектидан фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома рўйхатга олинган санадан бошлаб уч йил мобайнида патент эгаси саноат мулки объектидан бутунлай ёхуд етарли даражада фойдаланмаса, ушбу муҳофаза этилаётган саноат мулки объектидан фойдаланмоқчи ва фойдаланишга тайёр бўлган ҳар қандай шахс, башарти патент эгаси у билан лицензия шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, мажбурий оддий лицензия беришни сўраб судга илтимоснома билан мурожаат этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент эгаси саноат мулки объектидан бутунлай ёки етарли даражада фойдаланилмаганлигига узрли сабаблар борлигини исботлаб бера олмаса, суд айтилган лицензияни бериб, ундан фойдаланиш меъёрларини, тўлов миқдори, муддати ва тартибини белгилаб қўяди. Тўлов миқдори лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайдиган ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳоллар патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган саноат мулки объектларидан таркиб топган қурилмаларни Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида, мазкур восита Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки тасодифан турган вақтда қўллаш — бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг эҳтиёжлари учунгина фойдаланиш шарти билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентлар ёки дастлабки патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситалар устида илмий тадқиқот ёки тажриба ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентлар ёки дастлабки патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, фалокатлар, эпидемия ва бошқа фавқулодда ҳолатларда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентлар ёки дастлабки патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни, башарти, бу воситалар хўжалик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай шахсий мақсадларда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дорихоналарда врач рецептлари бўйича бир галлик дорилар тайёрлаш.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Патент эгаси мутлақ ҳуқуқларининг бузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан ушбу Қонун 11 ва 31-моддаларида назарда тутилган қоидаларга хилоф равишда фойдаланувчи ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектидан фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, олиб келиш, сақлаш, сотишга таклиф этиш, сотиш ва хўжалик муомаласига бошқача тарзда киритиш, шунингдек ихтиро патенти ёки дастлабки патенти билан муҳофаза қилинаётган усул воситасидагина тайёрланган маҳсулотни хўжалик муомаласига киритиш патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома муҳофазасида бўлган маҳсулотга қаратилган ҳаракатларга нисбатан, башарти ушбу ҳаракатлар бундай маҳсулот патент эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан хўжалик муомаласига киритилганидан сўнг содир этилаётган бўлса, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектидан ушбу Қонуннинг 11 ва 31-моддаларида назарда тутилган қоидаларга хилоф равишда фойдаланаётган жисмоний ва юридик шахслар жабрланувчи патент эгаси талабига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузаётган ҳаракатларни тўхтатишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгаси ҳуқуқларини бузиш оқибатида унга етказилган зарарни ўрнини қоплашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгасининг ишбилармонлик мавқеини қайта тиклаш мақсадида суд қарорини ўз ҳисобларидан эълон қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ишларни амалга оширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутлақ ҳуқуқлар бузилганлигига доир даъво, башарти, лицензия шартномасида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, патент эгаси ёки мутлақ лицензия эгаси томонидан қўзғатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ПАТЕНТ ЁКИ ДАСТЛАБКИ ПАТЕНТ ОЛИШ
(V бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Патент ёки дастлабки патент бериш сўралган талабномани топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патент бериш сўралган талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (матнда бундан кейин талабнома берувчи деб юритилади) томонидан Патент идорасига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патент сўралган талабномага белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бож тўлашдан озод қилишнинг ёхуд бож миқдорини камайтиришнинг асослари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектларига оид талабнома ҳужжатларига доир бошқа талаблар Патент идораси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома шахсан ёки Патент идорасида рўйхатдан ўтган патент вакили орқали топширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшаётган жисмоний шахслар ёки ажнабий юридик шахслар патент олиш ва уни кучда сақлаб туриш бўйича Патент идорасида рўйхатдан ўтган патент вакиллари орқали иш олиб борадилар. Патент вакилининг ваколатлари талабнома киритувчи томонидан берилган ишонч қоғози билан тасдиқланади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ихтирога патент ёки дастлабки патент берилиши сўралган талабнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтирога патент ёки дастлабки патент берилиши сўралган талабнома (матнда бундан кейин ихтирога оид талабнома деб юритилади) битта ихтирога ёки ягона ихтирочилик фикрини (ихтиро бирлиги талаби) ташкил қилиб, бир-бири билан узвий боғланган ихтиролар гуруҳига тегишли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтирога оид талабнома ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро муаллифи (муаллифлари) ва номига патент ёки дастлабки патент берилиши сўралаётган шахс (шахслар), шунингдек уларнинг яшаш ёки турар жойи кўрсатилиб, патент ёки дастлабки патент бериш сўралган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиронинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ баён этилган тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро моҳиятини акс эттирувчи ва унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган ихтиро формуласи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реферат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Фойдали моделга патент берилиши сўралган талабнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали моделга патент берилиши сўралган талабнома (матнда бундан кейин фойдали моделга оид талабнома деб юритилади) битта фойдали моделга ёки ягона ижодий фикрни (фойдали модель бирлиги талаби) ташкил қилиб, бир-бири билан узвий боғланган фойдали моделлар гуруҳига тегишли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали моделга оид талабнома ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали модель муаллифи (муаллифлари) ва номига патент берилиши сўралаётган шахс (шахслар), шунингдек уларнинг яшаш ёки турар жойи кўрсатилиб, патент бериш сўралган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ баён этилган тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали модель моҳиятини акс эттирувчи ва унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган фойдали модель формуласи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти фойдали модель моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реферат.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Саноат намунасига патент ёки дастлабки патент берилиши сўралган талабнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунасига патент ёки дастлабки патент берилиши сўралган талабнома (матнда бундан кейин саноат намунасига оид талабнома деб юритилади) битта саноат намунасига тегишли бўлиши керак ва у шу намуна вариантларини (саноат намунаси бирлиги талаби) қамраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат намунасига оид талабнома ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат намунасининг муаллифи (муаллифлари) ва номига патент ёки дастлабки патент берилиши сўралаётган шахс (шахслар), шунингдек уларнинг яшаш ва турар жойлари кўрсатилиб, патент ёки дастлабки патент бериш сўралган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюмнинг ўзи, унинг макети ёки расмининг буюм ташқи кўриниши ҳақида тўла-тўкис, бор тафсилоти билан тасаввур берувчи туркум фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти саноат намунасининг моҳиятини очиш учун зарур бўлса, буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион харитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат намунасининг ундаги муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган тавсифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Саноат мулки объекти устуворлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объекти устуворлиги талабнома ушбу Қонун талабларига мувофиқ ҳолда расмийлаштирилиб, Патент идорасига топширилган кундан бошлаб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуворлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкини муҳофаза қилиш Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган бошқа давлатда (конвенция устуворлиги) берилган биринчи талабномада қайд этилган санага кўра, башарти Патент идорасига ана шу санадан бошлаб ихтирога, фойдали моделга оид талабнома ўн икки ой ичида, саноат намунасига оид талабнома эса олти ой ичида топширилган бўлса, белгиланади. Башарти конвенция устуворлиги сўралган талабнома уни берувчига боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра белгиланган муддатда топшириб улгурилмаса, бу муддат Патент идораси томонидан узоғи билан яна икки ойга узайтирилиши мумкин. Конвенция устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланиш истагидаги талабнома берувчи ўзининг ана шу истагини талабномани топшириш пайтида кўрсатиши ва (ёки) зарур материалларни талабнома топширилган санадан бошлаб уч ойдан кечиктирмай Патент идорасига тақдим этиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича давлатлараро битимларга мувофиқ топширилганига айни ўхшаш биринчи талабнома топширилган санага кўра, башарти ушбу талабнома унинг эгаси томонидан қайтариб олиниб, устуворлик санаси билан Патент идорасига талабнома тушган сана ўртасидаги вақт ихтиро учун ўн икки ойдан ва саноат намунаси учун олти ойдан ошмаган бўлса, белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча материаллар топширилган санага кўра, башарти талабномага илова қилинган қўшимча материаллар талабнома қаратилган ихтиро моҳиятини ўзгартириб юбориши ва шу сабабга кўра улар қабул қилинмаслиги Патент идораси томонидан талабнома берувчига маълум қилинган санадан бошлаб уч ой муддат ичида талабнома берувчи томонидан қўшимча материаллар мустақил талабнома тарзида расмийлаштирилган бўлса, белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу талабнома берувчининг Патент идорасига бирмунча олдин тақдим этган, ушбу саноат мулки объектининг моҳиятини очиб берувчи талабномаси топширилган санага кўра, башарти устуворлик сўралган талабнома бирмунча олдин берилган талабнома келиб тушган санадан бошлаб ихтиро ва фойдали модель юзасидан ўн икки ой ва саноат намунаси юзасидан олти ой ичида топширилган бўлса, белгиланади. Бунда бирмунча олдин топширилган талабнома қайтариб олинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти экспертиза жараёнида саноат мулки объектларига айни ўхшаш талабномаларнинг устуворлик саналари бир хиллиги аниқланса, у ҳолда патент ёки дастлабки патент Патент идорасига олдинроқ жўнатилганлиги исботланган талабнома бўйича, борди-ю жўнатилган саналари ҳам бир хил бўлиб чиқса, Патент идорасида келган ҳужжат сифатида қайси бири олдин қайд этилган бўлса, шу талабномага берилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуворлик бирмунча олдин устуворлик сўралган талабнома келиб тушган санага кўра белгиланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Давлат илмий-техник экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига оид талабнома бўйича Патент идораси расмий экспертиза, дастлабки экспертиза ва (ёки) моҳиятан экспертизадан иборат бўлган давлат илмий-техник экспертизасини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой мобайнида талабнома берувчи талабнома берилаётган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига оид талабномага тузатишлар, аниқликлар киритиш ёки қўшимча материаллар тақдим этиш, бож тўлаш шарти билан, мазкур муддат ўтганидан кейин ҳам, бироқ муҳофаза ҳужжатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу сўровни олган санадан бошлаб икки ой муддат ичида тузатилган ёки етишмайдиган материалларни топшириш таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабнома берувчи мазкур муддатда сўралган материалларни тақдим этмаса ёки белгиланган муддатни узайтириб бериш тўғрисида илтимоснома топширмаса, талабнома қайтариб олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объекти бирлиги талаблари бузилган ҳолда берилган талабнома юзасидан талабнома берувчига тегишли сўров олган санадан бошлаб икки ой муддат ичида ушбу объектлардан қайси бири кўриб чиқилиши лозимлигини хабар қилиш ҳамда талабнома ҳужжатларига тегишли аниқликлар киритиш таклиф қилинади. Дастлабки талабнома материалларига киритилган бошқа объектлар мустақил талабномалар тарзида расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабнома берувчи саноат мулки объекти бирлиги талаблари бузилганлиги ҳақида сўров олганидан сўнг икки ой ичида ушбу объектлардан қайси бири кўриб чиқилиши лозимлигини хабар қилмаса ва аниқлик киритилган материалларни тақдим этмаса, ихтиро, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида биринчи бўлиб кўрсатилган объект экспертизадан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи саноат мулки объекти тегишли Давлат реестрида қайд қилингунга қадар экспертизанинг исталган босқичида патентлар ва дастлабки патентлар сўралган талабномани қайтариб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентлар ва дастлабки патентлар сўралган талабномаларга доир материаллардаги маълумотлар Патент идорасида махфий сақланиши керак ва улар ҳақидаги ахборотлар талабнома берувчи ёки патент эгасининг розилигисиз берилмайди. Патент ва дастлабки патент ҳақидаги маълумотлар расмий равишда эълон қилингунга қадар талабномаларга доир материаллардаги ахборотларни ошкор этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(19-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабномалар талабнома берувчиларга қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Расмий ва дастлабки экспертизалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий экспертиза Патент идораси томонидан саноат объекти мулкига оид талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ўтганидан сўнг ўтказилади. Талабнома берувчининг илтимосига кўра расмий экспертиза мазкур муддат ўтмасдан бошланиши мумкин. Бу ҳолда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига қўшимча бож тўламасдан ўз ташаббуси билан тузатишлар ва аниқликлар киритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномани расмий экспертизадан ўтказиш чоғида тақдим қилинган таклифнинг ҳуқуқий муҳофаза таъминланадиган саноат мулки объектларига қай даражада мослиги кўриб чиқилади ва унинг устуворлиги белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий экспертизанинг ижобий натижаси ва устуворлик белгиланганлиги ҳақида талабнома берувчига хабар қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки экспертиза Патент идораси томонидан ихтирога, саноат намунасига ёки фойдали моделга дастлабки патент бериш сўралган талабнома бўйича ўтказилади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки экспертиза ўтказиш чоғида кўрсатилган объектнинг талабнома берувчи томонидан тақдим этилган талабнома материалларида келтирилган техника тараққиёти даражаси бўйича ёки (ва) Ўзбекистон Республикасининг патент ҳужжатлари бўйича янгилик ва саноатда қўллаш шартларига қанчалик мослиги текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабномани дастлабки экспертизадан ўтказиш натижасида саноат мулки объектига оид талабнома материаллари қўйилаётган талабларга мос келиши аниқланса, Патент идораси дастлабки патент бериш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда расмий хабар эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти дастлабки экспертиза натижасида объект қўйилаётган талабларга мос эмаслиги аниқланса, Патент идораси дастлабки патент беришни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
(20-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи Патент идорасининг қарори устидан қарорни олган санадан бошлаб икки ой муддат ичида Патент идорасининг Апелляция кенгашига (матнда бундан кейин Апелляция кенгаши деб юритилади) шикоят бериши мумкин. Апелляция кенгаши шикоятни у тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида кўриб чиқиши лозим. Апелляция кенгашининг Патент идораси ваколат доирасидаги қарори узил-кесил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномаларни расмий ва дастлабки экспертизалардан ўтказишнинг ушбу моддада белгиланган ва талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари муддатлар узайтирилишини муқаррар қилиб қўйган сабаблар тасдиқланган ва бож тўланган тақдирда Патент идораси томонидан тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб ўн икки ойдан кечиктирмай топшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашига мурожаат қилиш муддати тикланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Моҳиятан экспертиза ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси ихтиро ва саноат намунасига патент бериш сўралган талабномани талабнома топширилган санадан бошлаб ўн икки ой ичида талабнома берувчи томонидан киритилиши мумкин бўлган илтимосномага кўра моҳиятан экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моҳиятан экспертиза ўтказиш ҳақидаги илтимоснома беришнинг мазкур муддати бузилган тақдирда талабнома қайтариб олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабномани моҳиятан экспертизадан ўтказиш натижасида талабнома берувчи таклиф қилган формула билан ифодаланган ихтиро сифатида таърифланган объект, муҳим аломатлар мажмуи сифатида ифодаланган саноат мулки сифатида таърифланган объект белгиланган талабларга мослиги аниқланса, Патент идораси патент бериш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда расмий хабар эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи ёки бошқа шахслар дастлабки патент сўралган талабномани топширган санадан бошлаб исталган пайтда, лекин дастлабки патентнинг амал қилиш вақти тугамасдан олдин берадиган илтимосномага кўра Патент идораси ихтиро ёки саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқ моҳиятан экспертиза ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки объектини моҳиятан экспертизадан ўтказишнинг тугаш муддати дастлабки патентнинг амал қилиш муддатидан узоқроқ бўлса, илтимоснома дастлабки патент эгаси томонидан берилиши шарти билан дастлабки патентнинг амал қилиш муддати моҳиятан экспертиза ўтказиш даврига тенг муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахслардан тушган илтимосномалар талабнома берувчига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабнома берувчи моҳиятан экспертиза ўтказиш ҳақида мазкур муддатда илтимоснома топширмаса, ихтиро ёки саноат намунасининг ҳуқуқий муҳофазаси дастлабки патентнинг амал қилиш муддати тугаши билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро ёки саноат намунаси сифатида ифодаланган объектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мос келмаслиги аниқланса, патент беришни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи Патент идорасининг қарори устидан қарорни олган санадан бошлаб уч ой муддат ичида Апелляция кенгашига шикоят бериши мумкин. Апелляция кенгаши шикоят тушган санадан бошлаб тўрт ой муддат ичида уни кўриб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи Апелляция кенгаши қарорига рози бўлмаса, қарорни олган санадан бошлаб олти ой муддат ичида Олий судга даъво билан мурожаат қилиши мумкин. Олий суднинг қарори узил-кесил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномаларни моҳиятан экспертизадан ўтказишнинг ушбу моддада белгиланган ва талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, муддатлар узайтирилишини муқаррар қилиб қўйган сабаблар тасдиқланган ва бож тўланган тақдирда Патент идораси томонидан тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб ўн икки ойдан кечиктирмай топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашига мурожаат қилиш муддати тикланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Талабномаларни ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома берувчи муҳофаза ҳужжати бериш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар ихтирога оид талабномани фойдали моделга оид талабнома, фойдали моделга оид талабномани эса ихтирога оид талабнома қилиб ўзгартиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ўзгартиришлар қилинганда биринчи талабноманинг устуворлиги сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномаларни ўзгартириш тегишли бож тўлангандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Саноат мулки объектини рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси патент ёки дастлабки патент бериш ҳақида қарор қабул қилгандан сўнг тегишли саноат мулки объектини Ихтиролар давлат реестри, Фойдали моделлар давлат реестри ёки Саноат намуналари давлат реестри рўйхатидан ўтказади.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Патент ва дастлабки патент тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси саноат мулки объектлари рўйхатдан ўтказилганлигига доир маълумотларни ўз ичига олган расмий ахборотнома чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патентлар билан муҳофаза этиладиган саноат мулки объектларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни расман эълон қилиш уларга бошқа давлатда (давлатларда) патент олинаётганлиги муносабати билан объектлар устуворлиги санасидан бошлаб, ўн икки ойга вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълон қилинадиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхати ва таркибини Патент идораси белгилайди.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Патент ва дастлабки патент бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ва дастлабки патент бериш улар рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинганидан сўнг уч ой ўтгач, Патент идораси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ва дастлабки патент Ўзбекистон Республикаси номидан берилади ҳамда Патент идораси раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патент бир неча киши номига сўралганда битта муҳофаза ҳужжати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқни Интеллектуал мулк давлат фондига топширган объект муаллифига Патент идораси унинг муаллифлигини тасдиқловчи ҳужжат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза ҳужжати шаклини ва унда кўрсатиладиган маълумотлар таркибини Патент идораси белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган муҳофаза ҳужжатидаги кўзга яққол ташланиб турган ва техник хатоларни патент эгасининг талаби бўйича Патент идораси тузатади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Патент божлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патент билан боғлиқ бўлган юридик ҳаракатлар ва тадбирлар амалга оширилганлиги учун патент божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент божи олинадиган ҳаракатлар ва тадбирлар рўйхати, уларнинг миқдори ва тўлаш муддати, бож тўловидан озод қилиш, бож миқдорини камайтириш ёки олинган божни қайтариб беришнинг асослари Патент идораси томонидан Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор давлат бошқарув органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божлар талабнома берувчи, патент эгаси, шунингдек бошқа манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари божларни миллий пул бирлигида тўлайдилар. Бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари божларни, башарти, халқаро шартномалар ва битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, чет эл валютасида тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патентни кучда сақлаб туриш божини тўлаш учун патент эгасига қўшимча бож тўлаш шарти билан олти ойлик имтиёзли муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патентнинг кучини сақлаб туриш учун бож ва қўшимча бож имтиёзли муддат давомида тўланмаса, саноат мулки объектига бўлган мутлақ ҳуқуқ йўқолади, патент, ёки дастлабки патент эса белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб бекор қилинади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. ПАТЕНТ ЁКИ ДАСТЛАБКИ ПАТЕНТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Патент ёки дастлабки патент юзасидан эътироз билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги хусусида патент ҳуқуқий муҳофазасининг тўлиқ ҳажмида ёки унинг бир қисми бўйича, исталган пайтда Олий судга қуйидаги асосларга кўра берилган даъво юзасидан баҳслашилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофазаланган саноат мулки объекти патентга лаёқатлилик шартларига мос келмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома материалларида ихтиронинг моҳияти етарлича очиб берилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро формуласида ёки саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгилар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки патентнинг амал қилиши хусусида дастлабки патент ҳуқуқий муҳофазасининг тўлиқ ҳажмида ёки унинг бир қисми бўйича Апелляция кенгашига берилган шикоят асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг биринчи қисмида келтирилган асосларга кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали модель формуласидаги муҳим аломатлар мажмуида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгилар мавжуд бўлганда эътироз билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашининг шикоят бўйича Патент идораси ваколатлари доирасида чиқарган қарори узил-кесил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган патент ёки дастлабки патентлар бўйича саноат мулки объектига муаллифлик ва эгалик ҳуқуқи (патент эгаси) хусусидаги низолар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки объекти муаллифи (муаллифлари) ёки патент эгаси (патент эгалари)нинг патентда нотўғри кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгасида патент ёки дастлабки патент олиш ҳуқуқи йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриҳуқуқий равишда ўзлаштирилганлик факти асосларига биноан судда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патент бериш Апелляция кенгашига шикоят берилиши муносабати билан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти низо судда қараб чиқиладиган бўлса, масала ҳал этилгунига қадар саноат мулки объектига доир иш юритилиши Патент идораси томонидан тўхтатиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгашининг чиқарган қарорига рози бўлмаган исталган томон қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат ичида Олий судга мурожаат қилиши мумкин.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Патент ёки дастлабки патентнинг амал қилишини муддатидан илгари тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патентнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ патент ёки дастлабки патент амал қилмаётган деб топилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент ёки дастлабки патент амалда сақлаб туриш учун тўланадиган бож ўз вақтида тўланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идорасига патент эгаси томонидан берилган аризага асосан муддатидан илгари тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки дастлабки патентнинг амал қилиши муддатидан илгари тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. САНОАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиронинг, фойдали моделнинг формула мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга муодил бўлган белги қўлланилган бўлса, маҳсулот (буюм) патент берилган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган усул эса, қўлланилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни олиш усулига берилган патентнинг амал қилиши айнан шу усул ёрдамида олинган маҳсулотга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инкорини исботловчи далиллар бўлмаса, бу янги маҳсулот патент берилган усулда олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти маҳсулотда патент берилган саноат намунасининг барча муҳим аломатлари бўлса, у патент берилган саноат намунасидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
З0-модда. Аввал фойдаланганлик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектига оид талабнома устуворлиги санасига қадар унинг муаллифидан мустақил тарзда айнан ўхшаш бўлган ечимдан фойдаланган ёки шунга етарли даражада тайёргарлик кўрган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс кейинчалик ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирмаган тарзда, ундан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал фойдаланганлик ҳуқуқи ўзга жисмоний ёки юридик шахсга ўхшаш ечимдан фойдаланилган ёки фойдаланишга етарли даражада тайёргарлик кўрилган ишлаб чиқариш билан биргаликдагина топширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси бўлмаган ҳар қандай шахс патент ёки дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки объектидан фақат патент эгасининг рухсати билан лицензия шартномаси асосида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия шартномаси Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга топширишга рози эканлиги тўғрисида Патент идорасига ариза бериши мумкин (очиқ лицензия). Бундай ҳолда Патент идораси бу хил аризалар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганидан кейинги йилдан бошлаб, патентнинг амал қилишини сақлаб туриш учун тўланадиган бож ҳақи 50 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ лицензияни сотиб олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан тўловлар ҳақида шартнома ёки мутлоқ бўлмаган оддий лицензияни бериш тўғрисида шартнома тузиши шарт. Шартнома талаблари бўйича низолар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ берилиши ҳақидаги аризаси қайтариб олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб патент эгасининг рухсатисиз унга мутаносиб миқдорда товон тўлаш шарти билан саноат мулки объектидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товон миқдори тўғрисидаги низолар Олий хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент эгаси саноат мулки объектидан унинг таркибида бошқа жисмоний ёки юридик шахсга қарашли муҳофазаланган ўзга объект қўлланилиши туфайли фойдалана олмаса, патент эгаси мазкур шахсдан шартномада назарда тутилган талаблар асосида бу объектдан фойдаланишга лицензия беришни талаб қилишга ҳақлидир.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Саноат мулки объектларидан фойдаланишнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлар ва саноат мулки объектларидан фойдаланувчи хўжалик юритиш субъектларига солиқ солиш ва кредит беришда имтиёзли шартлар белгиланади, шунингдек уларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа имтиёзлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Саноат мулки объектини ўз ичига олган янги техникани ишлаб чиқиш ва етказиб беришга буюртма
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектларидан фойдаланилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш учун корхонага буюртма берган давлат бошқарув органи, башарти уларга доир патентлар ёки дастлабки патентлар бошқа жисмоний ёки юридик шахсларга, шунингдек ажнабий патент эгаларига қарашли бўлса, етарли молиявий маблағ ажратиб, лицензия сотиб олинишини таъминлайди.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ихтиро муаллифларига мукофот пули бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси бўлмаган саноат мулки объектининг муаллифи (муаллифлари) мазкур объектдан фойдаланилганлиги ёки унга доир лицензия сотилганлиги учун мукофот пули олишга ҳақлидир (ҳақлидирлар), ҳақ миқдори ва уни тўлаш шартлари ва тартиби иш берувчи, патент эгаси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартнома асосида белгиланади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси патент, дастлабки патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида саноат мулки объекти муаллифига қуйидагилар ҳисобидан ҳақ тўлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектдан фойдаланганликдан келадиган фойда (даромад);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга тўғри келган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия тўловлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия шартномаси бўйича мукофот пули лицензия шартномасида кўрсатилган тўлов валютасида тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Саноат мулки объектларини яратиш ва улардан фойдаланишда кўмаклашган шахсларга мукофот пули тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси (лицензиар) ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида ёки шартнома асосида ишлаб, саноат мулки объектларини яратиш, улардан фойдаланиш, уларга лицензия сотишга кўмаклашган шахсларга (шу жумладан мазкур корхонада ишламаётган шахсларга) мукофот пули тўлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофот пули саноат мулки объектидан фойдаланиш бошланган ёки лицензия сотиш натижасида тўлов маблағлари тушган санадан бошлаб икки йил мобайнида қуйидагилар ҳисобидан тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектдан фойдаланишдан тушган фойда (даромад);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга тўғри келган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия тўловлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия шартномаси бўйича мукофот пули лицензия шартномасида кўрсатилган тўлов валютасида тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БОБ. МУАЛЛИФЛАР ВА ПАТЕНТ ЭГАЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Муаллифларнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида муаллиф ариза бериб, саноат мулки объектига махсус ном бериш ҳуқуқига эга.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллиф саноат мулки объектини фойдаланишга тайёрлаш ишида шартнома асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифларнинг бошқа ҳуқуқ ва имтиёзлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифликни ўзлаштириш, ҳаммуаллифликка мажбур қилиш, саноат мулки объекти тўғрисидаги маълумотларни қонунга хилоф равишда ошкор қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Низоларни кўриб чиқувчи органлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идорасининг Апелляция кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
(37-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Патент идорасининг Апелляция кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома топширилган саноат мулки объектларига доир экспертиза хулосалари ва Патент идорасининг чиқарган қарорлар устидан тушган шикоятларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларнинг муҳофаза ҳужжатлари берилишига норозилик билдирган шикоятларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки ва патентларнинг амал қилишига норозилик билдирилган шикоятларни;
(38-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патентлар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги шикоятларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа турдаги шикоятларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақил бўлиб, ўз фаолиятида ушбу Қонунга Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши таркибига Патент идорасининг раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бош экспертлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси ваколатлари доирасида фақат Апелляция кенгашигина саноат мулкининг талабнома топширилган ёки муҳофазаланган объектини давлат илмий-техник экспертизасидан қайта ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Низоларни суд тартибида кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколатларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд — патент берилганлиги ва патент юзасидан билдирилган эътирозлар тўғрисидаги мажбурий лицензия берилганлиги тўғрисидаги низоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча инстанциядаги судлар — саноат мулки объектига муаллифлик тўғрисидаги, ундан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши тўғрисидаги, патент эгасини аниқлаш тўғрисидаги, аввал фойдаланганлик ҳуқуқи тўғрисидаги низоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик судлари — патент эгасининг мулкий ҳуқуқлари тўғрисидаги, лицензия шартномаларининг ижроси тўғрисидаги, муаллифга мукофот пули тўлаш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектларига нисбатан Патент идораси ва судда юридик ва жисмоний шахслар вакиллиги Патент вакиллари давлат реестрида рўйхатдан ўтган патент вакили томонидан таъминланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги Низомга мувофиқ тарзда малака синовидан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (жисмоний шахс) патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Саноат мулки объектларини бошқа давлатларда патентлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари саноат мулки объектларини бошқа давлатларда патентлаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектларини патентлаштириш Патент идорасига талабнома топширилганидан кейин уч ой ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг талабларини бузган ҳолда берилган патент ёки дастлабки патент ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Патент идорасининг қарори билан бекор қилинади.
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат мулки объектини бошқа давлатда (давлатларда) ғайриҳуқуқий равишда патентлаштирган ҳар қандай шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Бошқа давлатлар жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1062-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)