Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-83-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилиш тўғрисидаги баёноти ҳақида.
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-51-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-78-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
5. ҚЛ-52 ва ҚЛ-78-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-80-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида») (иккинчи ўқиш).
8. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-84-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2292-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-85-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
10. ҚЛ-51, ҚЛ-80 ва ҚЛ-85-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
11. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
12. «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-73-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
13. ҚЛ-73 ва ҚЛ-84-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
14. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 май,
868-V-сон