Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилиш тўғрисидаги баёноти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 май,
871-V-сон