Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-32-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-32-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 март,
663-V-сон