18.03.2025 йилдаги 660-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.03.2025 йилдаги 660-V-сон
Кучга кириш санаси
18.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамованинг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамованинг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатимизда оила институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, уларни касбга ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда уларга кўмаклашиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 35 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 45 фоизга, сиёсий партиялар таркибида 49 фоизга етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижига, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, 2024 йилда соҳага доир жами 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та фармон ва қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 та қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли, Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли, Меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқаришдаги гигиеник хавфсизлиги тўғрисидаги 155-сонли, Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли ва Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли конвенциялари ратификация қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар улуши 52,2 фоизни (772 469 нафар), магистратура босқичида жами талабалар сонига нисбатан 62,70 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида 2017 йилга нисбатан 23 фоизга, магистратурада 2018 йилга нисбатан 3,8 баробарга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган 15 минг нафардан зиёд талаба қизга 190 млрд. сўм контракт тўловлари тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2024 йиллар давомида хотин-қизларнинг 397 минг нафарига фоизсиз таълим кредити ажратилган, 6 минг нафарининг контракт тўлови маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси асосида 8 653 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз давлат гранти ва 500 нафар хотин-қизлар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида 6 та туман тажрибаси республика бўйича оммалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонадонларда учтадан ортиқ даромад манбаини яратиш бўйича Сайхунобод тажрибаси, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аёллар бандлигини таъминлаш бўйича Жондор тажрибаси, аҳоли даромадларини ошириш — хонадонда молиявий пакетлар жорий қилиш бўйича Нишон, Шофиркон тажрибаси, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган кооперациялар ташкил этиш бўйича Боғдод тажрибаси, каштачилик мактаби ва қўй жунини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича Шаҳрисабз тажрибаси шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилган. 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жами 34 845 та ўрганиш ўтказилган. Назорат тадбирлари давомида меҳнат муносабатларида аёлларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 5 102 та ёзма кўрсатма, 130 та тақдимнома киритилган ва 3 389 та маъмурий жарима қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар соҳада ҳали ечилиши лозим бўлган айрим масалалар ва муайян камчиликлар ҳам сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, меҳнат муносабатларида хотин-қизларга нисбатан оилавий камситиш ҳоллари йилдан йилга кўпаймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда тез-тез муҳокама қилинаётган оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатлари, уларда кўпинча хотин-қизлар жабрланаётганлиги ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш, профилактика ишларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамованинг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг касбий кўникмаларини ошириш, тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга муносиб иш топишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга бириктирилган жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишларни янада кучайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила ва хотин-қизларга тааллуқли қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасидаги ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660-V-сон