Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-32-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 13 февралда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-32-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 март,
648-V-сон