Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-74-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 25 мартда киритилган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-74-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 апрель,
807-V-сон