Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-27-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-27-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-27-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Спикер Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 январь,
323-V-сон