Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолият йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилган маълумотлардан парламент назоратини амалга оширишда фойдалансин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 май,
848-V-сон